Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидент Ўзбекистон юридик шахсига транспорт хизматларини кўрсатса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қандай қоидаларга асосан тузиш керак Номоддий активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинадиИмпорт операциялари бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади

Муҳандис олимларнинг маоши оширилди

06.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

ИТИнинг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қайта индексацияланди (29.11.2019 йилдаги 3104-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҳужжатга қаранг).

 

Бу август ойида бюджетдан молияланадиган ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи оширилганлиги билан боғлиқдир. Эслатиб ўтамиз, ўша пайтдаги индексация 10%ни ташкил этган. Юқорида айтиб ўтилган ходимларнинг маоши ҳам шундай тартибда оширилган. Бу пулда қуйидагича ифодаланади.

 

1 августдан бош муҳандиснинг базавий лавозим маоши 4 029 300 сўмни, бош конструктор ва технологники – 3 575 550 сўмни ташкил этади. Қуйи лавозимлардаги мутахассисларнинг маоши меҳнат стажига қараб белгиланади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Лавозим номи

Базавий лавозим маоши миқдорлари 2019 йил 1 августдан бошлаб тегишли фаолият соҳасидаги стажига қараб (сўм):

2 йилдан кам

2 йилдан 5 йилгача

5 йилдан кўп

Етакчи муҳандис, етакчи конструктор, етакчи технолог

2 867 500

3 049 200

Олий маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар)  

1 796 850

1 960 200

2 087 250

Ўрта маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар)

1 524 600

1 651 650

1 760 550

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида 29.11.2019 йилда эълон қилинган. 

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-10-04
  • USD:12741.02 (+0.00) сум
  • EUR:14062.26 (+0.00) сум
  • RUB:134.38 (+0.00) сум