Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Етказиб берувчи «картотекада» бўлса, харидор томонидан тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми 2026 йилда норезидентларнинг дивидендларига солиқ солишнинг янги тартиби ҳақида нималарни билиш керак 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин

Мурожаатлар билан ишловчи давлат хизматчиларининг малакаси оширилади

11.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2022 йилдаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги № 582-сон қарори қабул қилинди

 

Низомга кўра,:

  • малака ошириш курсларига мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ижрога юбориш, мурожаатлар бўйича ҳисоботларни юритиш ва кўриб чиқишни назорат қилувчи таркибий бўлим, бўлинма ёки гуруҳнинг раҳбарлари ва ходимлари юборилади;
  • малака ошириш курслари Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академисия ва унинг филиаллари ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида тўлов шартнома асосида ташкил этилади;
  • малака ошириш курсида ўқиш учун ҳаражатлар ходим фаолият юритаётган ташкилотнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади;
  • ходимнинг малакаси ҳар уч йилда оширилади;
  • малака ошириш ўқув муассасасида, ходимнинг иш жойида ёки масофавий тарзда ўтказилиши мумкин;
  • малака ошириш якуни бўйича имтиҳондан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат, имтиҳонда салбий натижа кўрсатган ходимларга тегиши маълумот берилади.

 

Хужжат Қонун хужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.10.2022 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.