Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади

26.07.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2023 йилдаги  305-сон қарори билан Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжатга асосан пиллани қайта ишлаганлик ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарганлик учун субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхати шакллантирилмоқда. Низом ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун субсидия бериш тартиби ва шартларини белгилайди.

 

2026 йил 1 январга қадар ҳар йили пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.

 

Субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, имзоланиб, қуйидаги муддатларда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига тақдим этилади:

  • биринчи ва иккинчи мавсумлар учун – 20 майга қадар;
  • учинчи ва тўртинчи мавсумлар учун –20 августга қадар.

 

Қўмита 10 иш кунида субсидия бериш учун ажратилган маблағларни субсидия олувчиларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум