Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бюджет субсидияларидан қандай фойдаланиш керак Тошкентда иссиқ сув ва иситиш учун тарифларнинг оширилиши кимларга таъсир қилади Асосий воситаларни инвестициявий кўчмас мулкка ўтказиш Инвестиция кўчмас мулки билан боғлиқ трансформацион тузатишлар 2025 йил август ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Прокурорнинг айрим фуқаролик ва иқтисодий ишлардаги иштироки бўйича ваколатлари белгиланди

03.10.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 30.09.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-968-сонли Қонун имзоланди.


Прокурор фуқаролик ишларида фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда ёки прокурорнинг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда иштирок этиши мумкин. Прокурор бошқа шахсларнинг аризаси билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмас.

 

Прокурор давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

 

Шунингдек прокурор иқтисодий судларда ўзининг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда, шунингдек давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этиши мумкин.

 

Бундан ташқари Фуқаролик процессуал кодексида, Иқтисодий процессуал кодексида ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2024 йилдан кучга кирди.

Собир Нурбердиев

.

Валюталар курси

2025-08-25
  • USD:12357.09 (+0.00) сум
  • EUR:14330.52 (+0.00) сум
  • RUB:153.49 (+0.00) сум