Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Қанча нақд валютани декларацияламасдан олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш мумкин

12.08.2020

Рус тилида ўқиш

Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларига киритилган ўзгартиришлар 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради (10.08.2020 йилдаги 472-сон ВМҚга қаранг).  

 

«Нақд хорижий валюта» атамаси «Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси» ва «нақд чет эл валютаси» (кейинги ўринларда – нақд валюта маблағлари) атамалари билан алмаштирилди.

 

Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 70 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган сумма доирасидаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистонга олиб киришда ва мамлакатдан олиб чиқиб кетишда мажбурий ёзма декларациялаш 2020 йил 1 сентябрдан бекор қилинади. Кўрсатилган сумма доирасидаги нақд валюта маблағларини йўловчи божхона декларациясида кўрсатмай олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш мумкин бўлади. Ушбу суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш чоғида жами сумма ёзма равишда декларацияланади.

 

Қиёслаш учун: ҳозир жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган $ 2 000 эквивалентидан ортиқча миқдордаги нақд хорижий валюта декларацияланиши лозим.

 

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахсларга божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда нақд валюта маблағларини чекланмаган миқдорда олиб киришга, эквивалентда 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган сумма доирасида олиб чиқиб кетишга рухсат берилган Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддаси). Фақат қуйидаги шахслар кўрсатилган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини республика ташқарисига олиб чиқиб кетишлари мумкин:

  • резидентлар – хорижий давлатларга хизмат сафарига кетаётган Ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида;
  • норезидентлар – республикага кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида декларация қилинган маблағлар доирасида, шунингдек республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиадалар) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.09.2020 йилдан кучга киради.

 

Эльмира Сиразиева.