Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

Қимматли қоғозлар қандай йўқ қилинади

19.06.2025

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича Йўриқнома тасдиқланди (17.06.2025 й. АВ рўйхат рақами 3630-сон). Ҳужжатли қимматли қоғозлар бозорининг тезлаштирилган тарзда рақамлаштириш ва инфратузилмасини янада ривожлантиришга қаратилган.


Таъкидланишича, Йўриқноманинг янги таҳрирда қабул қилиниши эмитентлар томонидан илгари қоғоз шаклида чиқарилган қимматли қоғозлар муомаласини тартибга солиш ва қимматли қоғозлар бозоридаги ҳисобга олиш-операцион жараёнларнинг шаффофлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида уларни босқичма-босқич муомаладан чиқаришни таъминлаш зарурати билан боғлиқ. Ҳужжат қуйидагиларни белгилайди:

  • ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан олиб қўйиш тартиби;
  • уларни утилизация қилиш амалга ошириладиган жараён;
  • қимматли қоғозларни йўқ қилишнинг рухсат этилган усуллари.

 

Ҳужжатли қимматли қоғозларни утилизация қилиш эмитент томонидан тузиладиган камида беш кишидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади. Комиссия таркибига эмитент, ваколатли давлат органи ва Марказий депозитарий вакиллари киради.

 

Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш уларни ёқиб юбориш ёки майдалаш йўли билан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.07.2025 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова