Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича “автомат” тузатилди - buxgalter.uz да ўқингДиққат! ЭҲФнинг қайси муаммолари ечимини топмай қолиши мумкин - buxgalter.uz да ўқингДСҚ “нотўғри” нархлар учун янги жарималар жорий этмайди - buxgalter.uz да ўқингКамерал текширув қачон ўтказилади? - buxgalter.uz да ўқингШтрихли кодлашга харажатларни чегирса бўладими - buxgalter.uz да ўқингКамерал текширувсиз аниқлаштирилган ҳисоботни қабул қилишни рад этиш – СК нормаларини бузиш - buxgalter.uz да ўқингНима учун солиқчилар 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчиларнинг ҳисобга олиш суммаларига тузатиш киритмоқдалар? - buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида моддий ёрдам қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингОлдинги йил учун ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингИшончномалар ҳақида нималарни билиш лозим - buxgalter.uz да ўқинг

Қишлоқ хўжалиги бирлашмасини ташкил этиш учун субсидия қандай олинади

03.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди (31.03.2020 йилда 3163-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Эслатиб ўтамиз, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан аниқ мақсадларга субсидия ва грантлар ажратиш тартиби жорий этилган (батафсилбу ерда ва бу ерда). Айни пайтда амал қилаётган ҳужжатда қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган кам таъминланган оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш механизми тартибга солинган. 

 

Бир нечта оила иштирокида қишлоқ хўжалиги бирлашмасини ташкил этмоқчи бўлган муассис ҳудудий Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (АБКМ) ҳар бир оилага субсидия олиш учун ёзма ариза беради. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • оила бошлиқларининг Ф.И.О. кўрсатилган рўйхат;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун муассис ва оилалар ўртасида тузилган пудрат шартномаларининг кўчирма нусхалари.  

 

АБКМнинг масъул ходими берилган аризани 5 иш куни ичида кўриб чиқади. Бунда оиланинг кам таъминланганлиги далили албатта ҳисобга олинади. Масъул ходим аризани ўрганиш натижалари бўйича АБКМ раҳбарига ўз таклифини йўллайди, у 2 кун ичида субсидия ажратиш тўғрисида буйруқ чиқариб, уни почта орқали муассисга юборади. Буйруқда субсидия олувчилар ва унинг суммаси кўрсатилади. 

 

Буйруқни олган муассис қишлоқ хўжалиги бирлашмасини ташкил этиб, сўнг АБКМга бирлашма устави ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаларини тақдим этади. АБКМ устав фондига улуш сифатида киритиш учун 2 иш куни ичида бирлашма ҳисобрақамига 10 БҲМ ўтказиб, бу ҳақда бирлашма раисини (муассисни) ёзма равишда хабардор қилади.

 

Субсидия бир марталик бўлиб, битта оилага фақат бир марта ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.03.2020 йилдан кучга кирган.  

 

Ленара Хикматова.