Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қонуннинг таъсир доирасига тушмайдиган давлат харидлари қандай амалга оширилади

28.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 27.09.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун харидларнинг айрим тоифаларига татбиқ этилмайди (Қонуннинг 1-моддаси 3-қисми). Ҳаммаси бўлиб улар еттита, бироқ давлат харидларини амалга ошириш механизми аввалдан фақат икки ҳолатда тушунарли эди: стратегик субъектлар амалга оширадиган харидлар (22.01.2018 йилдаги ПҚ-3487-сон қарорга ва шарҳга қаранг) ва давлатимизга чет эл кредитларини ва чет эл грантларини ва ҳ.к. тақдим этиш шартларида харидлар бўйича.

 

Қонуннинг таъсир доирасига тушмайдиган давлат харидларининг қолган бешта тури қандай амалга оширилиши бўйича аниқ тушунча ҳозирга қадар йўқ эди. Қабул қилинган ҳужжат вазиятни ойдинлаштирди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Т/р

Давлат харидлари тури

Амалга ошириш тартиби

1

Давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатимизда мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун амалга ошириладиган давлат харидлари, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидлари

Харид комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан

2

Президент сайловига, Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига, шунингдек, референдумларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун амалга ошириладиган давлат харидлари ЛБМА билан келишган ҳолда МСК томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича

3

Фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда давлатнинг эҳтиёжларини таъминлаш учун амалга ошириладиган давлат харидлари ЛБМА билан келишган ҳолда ФВВ томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича

Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича

4

Агар товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши билан боғлиқ бўлса

5

Агар товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий белгиланган бўлса

 

Рўйхати тасдиқланган, бироқ эълон қилинмаган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг яна қатор давлат харидлари ҳам кейинчалик улар тўғрисидаги маълумотларни шартнома тузилган санадан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан давлат харидларининг порталига (xarid.uz)  жойлаштирган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади. Рўйхат эълон қилингандан кейин мазкур шарҳ тўлдирилади.

 

Харид қилувчилар томонидан эълонлар порталда жойлаштириладиган янги муддатлар белгиланди:

  • бошланғич нархни тушириш бўйича аукцион ўтказиш тўғрисида эълон – уни ўтказишдан камида 5 кун олдин (илгари – ғолиб аниқлангунга қадар 10 кун олдин);
  • танлов ўтказиш тўғрисида эълон – танлов иштирокчиларидан таклифларни қабул қилиш муддатининг тугашидан камида 10 кун олдин (илгари – 30 кун).

 

Ваколатли идоралар нархлар шаклланишини мониторинг қилиш, портал функционалини кенгайтириш, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш ишлари бўйича кўрсатмалар олдилар.

 

 Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16