Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қурилиш чиқиндиларини утилизация қилиш муаммоси қандай ҳал этилади

02.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2021 йилдаги «Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 40-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар кўрсатилган:

  • қурилиш чиқиндиларини тўплаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва жойлаштиришга доир асосий талаблар;
  • қурилиш чиқиндиларини чиқинди полигонига жойлаштириш учун топшириш ва қабул қилиш тартиби;
  • қурилиш чиқиндиларининг маълумотлар базасини яратиш ва юритиш тартиби;
  • қурилиш чиқиндиларини йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва жойлаштириш устидан давлат назоратини амалга ошириш усуллари.

 

Қарорда таъкидланишича:

  • барча турдаги қурилиш чиқиндилари қоида тариқасида чиқинди чиқарувчилар томонидан устувор равишда такрорий фойдаланилиши, утилизация қилиниши ёки қайта ишланиши ёки бундай ишлар билан шуғулланувчи корхоналарга топширилиши лозим. Қайта ишланмайдиган қурилиш чиқиндилари экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда кўмилиши лозим;
  • такрорий фойдаланишга ёки қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиш объекти жойлашган туманда (шаҳарда) утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун тегишли технология ва қувватларга эга ташкилотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларни утилизация қилиш ёки қайта ишлашга йўналтирилиши лозим;
  • қурилиш чиқиндиларидан такрорий фойдаланишга талаб бўлмаган тақдирда, қурилиш чиқиндилари уларни жойлаштириш учун махсус ажратилган қурилиш чиқинди полигонларига ёки қурилиш чиқинди полигонлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда маиший чиқинди полигонларига жойлаштирилиши шарт.

 

Қурилиш вазирлигига бинолар ва иншоотлар, шу жумладан йўллар ва муҳандислик коммуникацияларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ёки бузиш ишларида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда қурилиш жараёнида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари ҳажмларини ва уларни тўплаш жойларини белгилаш ҳамда улар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш назарда тутилишини таъминлаш топширилди.

 

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига қуйидагилар амалга оширилишини таъминлаш топширилди:

  • 2021 йил 1 майга қадар қурилиш чиқинди полигонларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қуриш ва жиҳозлаш бўйича 2022–2023 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси киритилишини;
  • қурилиш ишларида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндиларини тўплаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва полигонларга жойлаштириш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат ўрнатилишини;
  • қурилиш ишлари амалга оширилишида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндилари белгиланмаган жойларга ташлаганлиги учун тегишли чоралар кўрилишини.

 

Ҳужжат Президентнинг 29.09.2020 йилдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.01.2021 йилдан кучга кирди


Мирёқуб Ҳайдаров.



Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум