Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Рамазон ҳайити арафасида 226 нафар фуқаро афв этилди

13.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президент 12.06.2018 йилда «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.



Давлатимиз раҳбари қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 226 нафар фуқарони афв этди. Ҳужжат муборак Рамазон ҳайити муносабати билан қабул қилинди.



Афв этилган шахсларнинг:

  • 102 нафари – жазодан тўлиқ озод қилинади;
  • 71 нафари – жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади;
  • 39 нафарига – тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади.

 

Шу тариқа, 212 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинади. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.



Қуйидаги статистика келтирилган. Афв этилганларнинг 40 нафарини – 60 ёшдан ошган шахслар, 39 нафарини – чет эл фуқаролари, 37 нафарини – аёллар, шунингдек, 51 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Конституция куни арафасида давлатимиз раҳбари ўз фармони билан 2700 нафар маҳкумни авф этган, уларнинг 956 нафари ўша пайтда жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган эди (яъни озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган эди). Жиноий жазодан озод этишнинг бошқа шакли – амнистия ўрнини авф этиш амалиёти эгаллади. Улар ўртасидаги тафовут ҳақида – бу ерда.   

 

Шунингдек яқинда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Мазкур тартиб-таомилнинг қандай жиҳатлари ўзгаргани ҳақида шарҳда ёзган эдик. 



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16