Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Санъат асарларини баҳолаш билан Бадиий экспертлар кенгаши шуғулланади

03.07.2018

Рус тилида ўқиш

У Маданият вазирлиги ҳузурида ташкил этилмоқда, унинг фаолият кўрсатиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2018 йилдаги 474-сон қарори билан тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Кенгашнинг шахсий таркибига Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Давлат санъат музейи вакиллари, мамлакатимизнинг етакчи рассомлари, ҳайкалтарошлари, санъатшунослари ва бошқалар кирди.


Маданият вазирлигининг Музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.

 

Кенгаш нималар билан шуғулланади:

  • мамлакатимиз музейлари фондларини мустақиллик йилларида яратилган ва юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб бориш;
  • Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган санъат асарлари, шунингдек бошқа маданий бойликларни уларнинг ижодий ва моддий қийматидан келиб чиққан ҳолда экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш;
  • давлат буюртмаси бўйича бажариладиган бадиий асарларнинг эскизларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • рангтасвир, миниатюра, ҳайкалтарошлик, графика, декоратив-амалий санъат, инсталляция асарларини кўздан кечириш, шунингдек ғоявий-бадиий қиймати ва муаллифлик ҳақининг миқдори бўйича хулосалар бериш.   

 

Санъат асарлари қандай харид қилинади



Кенгаш ўз мажлисларида санъат асарларини, шунингдек музей экспонатлари ва коллекцияларини харид қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади. Муаллифнинг илтимосига кўра асари унинг иштирокида кўриб чиқилиши мумкин, бироқ баҳоси тўғрисидаги қарор ёпиқ мажлисда қабул қилинади.  



Кўриб чиқиш якунлари баённома билан расмийлаштирилади, у маданият вазири буйруғини илова қилган ҳолда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига топширилади. Жамғарма, ўз навбатида, асар муаллифи ва музей экспонатларини тасарруф этувчи билан ҳисоб-китоб қилиш учун тегишли шартномалар тузади.



Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.06.2018 йилдан кучга кирди.



Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум