Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

Соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси бошланмоқда

26.06.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2025 йилдаги «Республикада аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 384-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 19.05.2025 йилдаги ПФ-88-сон Фармонига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси сифатида тизимни ташкил этишнинг янги модели 2025 йил 1 июлдан бошлаб – муайян туман (шаҳар)ларда, 2026 йил 1 январдан бошлаб эса – Самарқанд вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида жорий этилади.

 

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) тиббий бирлашмалари базасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

 

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, шу жумладан уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ва маҳалла тиббий пунктлари уларга бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик шахс мақомига эга оилавий поликлиникалар ва уларнинг филиалларига айлантирилади.

 

Оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва диагностика мутахассисларининг хизматлари, шунингдек стоматологик хизматлар – аутсорсинг асосида кўрсатилади, оилавий поликлиникалар зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланади.

 

Бунда аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади.

 

Шунингдек, янги қоидаларга кўра тиббиёт бригадаси ва унга бириктирилган аҳоли ўртасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайдиган келишув тузилади. Ҳар бир тиббиёт бригадасига 3 минг киши бириктирилади, лекин зарурат бўлганда белгиланган меъёрдан оширишга йўл қўйилади.

 

Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади. Барча тиббиёт бригадалари ходимлари тўрт босқичли махсус оилавий соғлиқ дастури бўйича ўқитилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш ва уни ташкил этиш тартиби, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими, туман (шаҳар) марказий шифохонаси тўғрисидаги низомлар;
  • аҳолини тиббиёт бригадаларига бириктириш ва тиббиёт, фармацевтика ҳамда раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартибларини;
  • давлат тиббиёт муассасаларида аутсорсинг шартларида стоматологик хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова