Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
МХИКга ўлчов бирлиги килограмм бириктирилган бўлса, товарни литрда сотиш мумкинми ПҚ-268-сон қарор МЧЖга улушларни ўтказиш механизмларида нимани ўзгартиради Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда ҳисобдор шахсларнинг пластик карталаридан тўлов қилиш мумкинми Давлат кўчмас мулкини қандай ижарага олиш мумкин Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар

Статистика ҳисоботи - электрон шаклда

19.07.2021

Рус тилида ўқиш

Давлат статистика қўмитасининг “Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди (рўйхат рақами 3312, 16.07.2021 й.).

 

Низом “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги Низомга (2.09.2017 йилдаги 690-сон ВМҚ билан тасдиқланган) мувофиқ тасдиқланди.

 

Статистика ҳисоботини электрон шаклда йиғиш тизими - статистика ҳисоботини Интернет орқали электрон шаклда тақдим этиш ва қайта ишлашни таъминловчи ахборот тизими.

 

Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш;
  • статистика ҳисоботини тақдим этишда электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлиги.

 

Статистика ҳисоботини электрон шаклда  тақдим этиш учун респондент:

  • Давстатқўмнинг электрон интерактив хизматлар портали (my.stat.uz) орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ахборот тизимидаги шахсий кабинетига киради; 
  • тегишли статистика ҳисоботи шаклини тақдим этиш даврийлиги ва белгиланган муддатидан кечиктирмай электрон статистика ҳисоботини шакллантиради ва Давстатқўмга ахборот тизими орқали жўнатади. 

Электрон шаклдаги статистика ҳисоботини қабул қилувчи статистика органлари ходимлари уларнинг ўз вақтида қайта ишланиши ва олинган маълумотлар маҳфийлигини таъминлаган ҳолда улардан келгусида фақат статистика мақсадларида фойдаланилиши учун шахсан жавобгардирлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


.

Валюталар курси

2025-09-10
  • USD:12355.14 (+0.00) сум
  • EUR:14539.53 (+0.00) сум
  • RUB:148.48 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг