Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Суд орқали ундириладиган солиқлар бўйича энг кам қарз 25%га оширилди

29.12.2018

Рус тилида ўқиш


Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ–4806-сон қарори билан ундирувни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари тасдиқланди.

 

Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор солиқлар ва (ёки) бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўламаган тақдирда солиқ органи 3 кун ичида қарзни сўндириш ҳақида талабнома юборади. Айни шу 3 кун ичида солиқ тўловчининг ҳисоб-китоб счётларига инкассо қўйилади.

 

Агар талабнома олинган пайтдан бошлаб 10 кун ичида қарз узилмаган, банк эса счётларда пул йўқлиги сабабли инкассо топшириқномасини бажармаган бўлса, солиқ қарзи ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси асосида солиқ тўловчининг дебиторларидан (қарздорларидан) ундирилиши лозим. Бу ҳам натижа бермаса, солиқчилар юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг бошқа мол-мулки ҳисобидан қарзни сўндириш мақсадида судга мурожаат қиладилар.

 

Фуқаролар билан ундирув таомили осонроқ кечади – дарҳол судга мурожаат қиладилар.

 

Бироқ чеклов мавжуд: агар қарз муайян миқдорга етмаган бўлса, солиқ органлари судга даъво аризаси бера олмайдилар. 2018 йилда у юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари учун 20 ЭКИҲни, фуқаролар учун эса 5 ЭКИҲни ташкил этган. Аниқ пул суммасига қайта ҳисоб-китоб қилиш чоғида йил бошидаги ЭКИҲ – 172 240 сўм қабул қилинган. 2019 йилда Президент қарори билан ЭКИҲ индексацияланиши ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилинадиган суммалар белгиланди, бу қоида амалда қўлланилишини осонлаштирди.

 

Ўсиш динамикаси – жадвалда:

 

Солиқ тўловчининг тоифаси

2018 йилда энг кам қарз

2019 йилда энг кам қарз

Солиқ кодексига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

3 444 800 сўм

4 054 600 сўм (+25%)

Жисмоний шахслар

861 200 сўм

1 013 700 сўм (+25%)

 

Бу – муҳим! Солиқ органларига бир ойда 2 ЭКИҲ доирасидаги солиқ қарзини фуқароларнинг пластик карталаридан сўзсиз (судсиз) ундириб олиш ҳуқуқини берадиган Низом ҳали қабул қилинмади. Марказий банк  лойиҳа юзасидан ўз эътирозларини билдирди.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16