Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ASL BELGISI. BUSINESS мобиль иловаси ёрдамида маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашни қандай соддалаштириш мумкинЯгона QR-код бўйича тўловларни фискаллаштиришни ким таъминлаши керакНазорат учун рўйхат: чоракни хатосиз қандай якунлаш мумкин

Сурхондарёда янги трикотаж корхоналари очилади

07.05.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 6.05.2020 йилдагиСурхондарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали саноатни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 266-сон қарори қабул қилинди.

 

Саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил қилиш ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги “Қумқўрғон таъмирлаш механика заводи” МЧЖнинг устав фондидаги 25% давлат улушини сотиш тўғрисидаги таклиф билан чиқишди.

 

Давлат улуши “Сурхон Комбинат” МЧЖга қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилади:

  • трикотаж маҳсулотлари, матолар ва сочиқ ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун икки йил давомида камида 35 млрд сўм миқдорида инвестициялар киритилиши керак;
  • камида 300 та янги иш ўринларини яратиш.

 

Ҳужжат 06.05.2020 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова.