Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш масалаларида нималар ўзгармоқда Масофадан туриб ишлайдиган чет элликлар учун банкет харажатлари вакиллик харажатларига кирадими Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби

Сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқотлар минтақавий базаси кенгайтирилади

05.08.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йилдаги "Сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 482-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 07.05.2024 йилдаги ПФ-74-сон Фармони билан Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузурида Хоразм сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази ташкил этилган.

 

Сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграцияни кучайтириш учун ҳужжатда Ирригация ва сув муаммолари ИТИ ҳузурида Қашқадарё минтақавий марказини ташкил этиш назарда тутилган.

 

Хоразм ва Қашқадарё марказларининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2025 йилда Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб эса Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари маҳаллий бюджетлари параметрларида назарда тутилади.

 

Институтга қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган ер участкалари 30 йил муддатга ижара ҳуқуқида берилади. Уларда қуйидагилар бўйича тадқиқотлар олиб борилади:

  • замонавий сув ҳисоби тизимларини жорий этиш;
  • қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув ресурслари сарфини ҳисоблаш;
  • тупроқ-иқлим шароитлари ва қишлоқ хўжалиги экинлари турларига қараб сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишни такомиллаштириш;
  • фильтрацияга қарши инновация технологияларини ишлаб чиқиш орқали суғориш тармоқларида сув йўқотишларини камайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;
  • сув хўжалиги соҳасида эришилган илмий натижалар, илғор тажрибалар ва замонавий технологияларни синовдан ўтказиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.08.2025 йилдан кучга кирди. 

    

                                    Лола Абдуазимова 

 


.

Валюталар курси

2025-11-14
  • USD:11985.10 (+0.00) сум
  • EUR:13923.09 (+0.00) сум
  • RUB:148.86 (+0.00) сум