Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш режалари тасдиқланди

15.08.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2023 йилдагиИқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисидаги 362-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2023-2030 йилларда табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланмоқда.

 

Қуйидаги офатларга алоҳида эътибор қаратилади:

  • зилзила;
  • ер ва тош кўчиши;
  • кучли шамоллар;
  • қор кўчиши;
  • қурғоқчилик;
  • сел ва сув тошқини;
  • табиий ёнғинлар;
  • табиий ходисалар билан боғлиқ техноген хавфлар.

 

Миллий ҳаракатлар режасининг асосий мақсади – бу табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича комплекс чораларни ишлаб чиқишдир.

 

Шунга кўра қуйидагилар режалаштирилмоқда:

  • янги қонунчилик нормаларини, республика ва ҳудудий стратегияларни ишлаб чиқиш, ушбу йўналишда маҳаллий ҳокимият иштироки ва жавобгарилигини ошириш;
  • табиий офатлар хавфини аниқлаш ва баҳолаш, аҳолини бундай ҳолатлар ҳақида хабардорлигини ошириш;
  • давлат ва хусусий инвестицияларини жалб этиш; авариявий-қутқарув ва бошқа махсус техникани ишлаб чиқаришни ДХШ тамойиллари асосида маҳаллийлаштириш ва бошқалар.

 

Шунингдек Миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича 26 та асосий чора-тадбирдан иборат “Йўл  харита”си тасдиқланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум