Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкинАйланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартибиҚандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин – Buxgalter Pro

Театр ва цирк артистларига малака тоифаси берилади

10.12.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2024 йилдаги Давлат театрлари, театр студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ВМҚ-815-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 21.02.2024 йилдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга ошириш  Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-37-сон фармонига мувофиқ қабул қилинди.

 

Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларида малака тоифалари билан лавозимларни бериш тартиби;                       
  • малака тоифаларини бериш мезонлари, тартиби ва муддатлари;                                  
  • тоифани пасайтириш ёки бекор қилиш асослари;                                                            
  • малака тоифаларини бериш билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқиш тартиби.

 

Малака тоифаси йилда бир марта белгиланади ва Бадиий кенгаш хулосаси асосида муассаса директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.                                

 

Малака бериш қуйидаги баҳолаш мезонларига асосланади:                   

  • ижодий қобилиятлар;                             
  • иш стажи;                                                          
  • турли концертлар ва спектаклларда иштирок этиш сифати ва сони;                          
  • жамоат ишлари ҳамда маънавий-маърифий ва ижодий йиғилишлардаги фаоллик.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

                                Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17