Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

Театрлар ва музейлар монетизация қилинади

30.05.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида музей ва театрларнинг маркетинг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 325-сон қарори қабул қилинди.

 

«Жонли музей» ва «Муҳташам театр» лойиҳалари доирасида Маданият вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мамлакатимиздаги музей ва театрларда интерфаол зоналарни яратиш, хорижлик туристлар учун актёрларнинг чиқишларини синхрон таржима қилиш тизими жорий этилади ёки матнларни таржима қилиш имкониятига эга бўлган электрон монитор-табло ўрнатилади. Мазкур объектларда гид-таржимон, маркетолог ҳамда театр ва музейларнинг хизматларини монетизация қилиш бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилади.

 

Шунингдек маркетинг ва хизматлар монетизациясини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари музейлар сайтлари, QR-кодлари, иловаларини ишлаб чиқиш, аэропортлар, жамоат жойлари, вокзаллар, реклама объектлари ва киоскаларда, авиа- ва темир йўл транспорт воситаларининг бортларида маданият объектлари тўғрисида маълумот берувчи материалларни жойлаштиришни ўз ичига олади.

 

Маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда чипталарни харид қилиш бўйича операцияларнинг ягона электрон тизими жорий этилади. 2020 йил 1 августдан бошлаб Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театриива Бухоро давлат музейида ушбу тизим ишга туширилади.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига меҳнат қонунчилиги доирасида маданият объектларининг иш вақтини узайтириш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.