Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
26 мартдаги йиғилиш якунлари: ЖШДС ҳисоботи бўйича қайси таклифлар Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинди ва қайсилари рад этилди17-29 апрель – ACCA барча ахборот тизимларининг қайта ишга туширилиши: талабалар унинг бошланишидан олдин нималарга улгуришлари керакТМЗ қолдиқлари бўйича «Хабарнома»: нима учун умумий овқатланиш «назоратга олинди» ва нима қилиш керакИмпорт операциялари қандай амалга оширилиши керак

Тиббиёт муассасаларида пулли хизмат қандай кўрсатилади

14.11.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2025 йилдаги 718-сон қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • тиббиёт муассасаларида пулли хизматларни ташкил этиш ва тиббий хизматлар кўрсатиш тарифларини шакллантириш;
  • пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлардан келиб тушган маблағларни сарфлаш;
  • мижозларни қабул қилиш, улар билан шартномалар тузиш, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш.

 

Давлат томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлардан ташқари хизматлар қўшимча ҳисобланади ва пулли асосда кўрсатилади.

 

Яъни, тиббиёт муассасасига мижоз режали тиббий ёрдам олиш учун тегишли йўлланмасиз, бевосита ўз ихтиёри билан мурожаат қилган тақдирда, тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатилади.

 

Бунда мижозлар тиббиёт муассасаларига тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида қабул қилинади.

 

Ҳар бир мижознинг тиббий картасида унинг шахсини тасдиқловчи маълумотлари асосида пулли хизмат кўрсатилганлиги факти кўрсатилади.

 

Тиббиёт муассасаларига келган шахслар тасдиқланган нархнома бўйича ҳақ тўлагандан сўнг маслаҳат олиш учун мутахассис шифокорга ва (ёки) инструментал-лаборатор ташхис қўйишга юборилади.

 

Текширув натижаларига кўра мижозни тор соҳа мутахассиси кўригига юбориш ва (ёки) амбулатор ёки стационар шароитда даволаниш чораси белгиланади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда қуйидагиларни аниқлаш учун ҳисоб-китобларнинг намунавий шаклларини тасдиқлайди:

  • пулли тиббий хизмат кўрсатиш учун сарфланадиган вақт ва унда бевосита қатнашадиган ходимлар сонини;
  • пулли тиббий хизмат нархларини;
  • чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун пулли тиббий хизматларга қўлланиладиган устама миқдорларини;
  • қўшимча хизмат турлари ва нархларини;
  • пулли тиббий хизмат ва бир кунлик шифо ўрни нархини.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.11.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова