Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:“Тушумлар бўйича ҳисобот”даги янги опция “салбий” ЭҲФ муаммосини ҳал қиладими?Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, зиғир ва соя уруғи учун вақтинчалик солиқ имтиёзлари жорий этилади1 майдан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари амал қилишни бошлайди

ТИВнинг консуллик харажатларини қоплаш тартиби ўзгартирилди

31.03.2021

Рус тилида ўқиш

Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг АВ томонидан 27.03.2021 йилда 3291-сон билан рўйхатдан ўтказилган қўшма қарори билан янги таҳрирдаги Консуллик ҳаракатларини бажариш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундириш ва келиб тушган пул маблағларидан фойдаланиш ҳамда консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим миқдорини ҳисоблаш ТИВнинг ҳар бир дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси бўйича табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади, бунда йиғимлар қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим:

  • Ўзбекистон Республикаси визасини расмийлаштириш учун – 45 АҚШ доллари;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун – 20 АҚШ доллари;
  • фуқаролик масалалари билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш учун – 30 АҚШ доллари;
  • фуқароларни рўйхатга олиш учун – 25 АҚШ доллари;
  • ҳужжатларни легаллаштириш ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун – 15 АҚШ доллари;
  • бошқа консуллик хизматлари учун – 20 АҚШ доллари.

 

Ҳақиқий йиғим миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси раҳбари томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

 

Ҳақиқий харажатлар АҚШ долларида, бошқа эркин алмаштириладиган валютада, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ ва ўзаро тенглик тамойилларига риоя қилиш асосида хорижий муассасалар жойлашган давлатларнинг миллий валютасида (миллий валюта эркин алмаштириладиган валюта бўлмаган жойларда) қопланади.

 

Консуллик ҳаракатлари амалга оширилгани учун келиб тушган ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимнинг 70%и давлат бюджетига, 30%и эса Ўзбекистон Республикасининг Дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади (илгари тегишинча 85%и ва 15%и ўтказилган).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.