Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкентда - "Евроосиё" халқаро театр санъати фестивали

27.04.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 23.04.2021 йилдаги “Евроосиё" халқаро театр санъати фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 235-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қарор билан Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг "Евроосиё" халқаро театр санъати фестивалини (кейинги ўринларда - Фестиваль) 2022 йилдан бошлаб икки йилда бир марта Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

а) Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби;

б) қуйидагиларни назарда тутувчи Фестивални ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом:

  • Фестивални ўтказиш тартиби ва шартлари;
  • Фестиваль доирасидаги илмий-амалий конференцияда иштирок этиш тартиби;
  • Халқаро ҳайъат фаолиятини ташкил этиш ва Фестиваль иштирокчиларини баҳолаш тартиби;
  • Фестивални молиялаштириш ва ғолибларни мукофотлаш.

 

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига:

  • Фестивалда хорижий давлатлардан иштирок этадиган театрлар жамоалари рўйхатини шакллантириш;
  • Фестивалда намойиш этиладиган спектаклларни саралаш ишларини амалга ошириш;
  • очилиш ва ёпилиш маросимлари сценарийси ва бадиий дастурларини тайёрлаш;
  • илмий-амалий конференцияда хорижий давлатлардан иштирок этадиган театршунос ва санъатшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, етук мутахассислар ва фахрий меҳмонлар рўйхатини шакллантириш;
  • илмий-амалий конференция материаллари тўпламини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш топширилди.

 

Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида амалга оширилади. Бунда сарф-харажатларнинг:

  • 50%и - Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
  • 50%и - Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа ОАВга Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ёритиб бориш тавсия этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16