Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Автоматлаштирилган таққослаш тафовутларни келтириб чиқарганда... ШЖБПҲга бадаллар: мажбурий ва ихтиёрий бадалларни қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак Масъулияти чекланган жамиятдан иштирокчининг чиқиши қандай расмийлаштирилади Масъулияти чекланган жамиятдан иштирокчининг чиқиши қандай расмийлаштирилади

Туркум ижодий асарлар давлат буюртмаси асосида қандай яратилади

13.11.2025

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг буйруғи (11.11.2025 й. АВ рўйхат рақами 3699-сон) билан Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган "Янги Ўзбекистон манзаралари," "Буюк алломалар" ва "Замон қаҳрамонлари" каби туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартибини белгилайди.

 

Санъат асарларини давлат буюртмаси асосида яратишда Бадиий академиянинг Бадиий кўргазмалар дирекцияси буюртмачи, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси – давлат буюртмасининг лойиҳасини шакллантирувчи ишчи орган ҳисобланади.

 

Келгуси йил учун ижодий асарларни яратиш бўйича мавзу ва йўналишлар рўйхати ҳар йили ноябрь ойида Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши қарори билан тасдиқланади. Мавзу ва йўналишлар рўйхатини тасдиқлашда Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси ва Ислом цивилизацияси марказининг таклифлари, шунингдек, санъатшунослар, жамоат арбоблари ва ижодкорларнинг фикрлари инобатга олинади.

 

Туркум ижодий асарларнинг мавзу ва йўналишлари тўғрисида ҳар йили январь ойининг 10 санасига қадар оммавий ахборот воситаларида эълон берилади. Эълон қилинган мавзу ва йўналишлар бўйича муаллифларнинг лойиҳа таклифлари ҳар йили 5 февралга қадар қабул қилинади.

 

Давлат буюртмаси сифатида тасдиқланган ижодий лойиҳалар муаллифлари билан ижодий асар яратиш учун шартнома тузилади.

 

Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ижодкорлар томонидан тақдим этилган барча лойиҳа таклифлари, уларнинг кўриб чиқилиш ҳолати ҳамда улар бўйича қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Бадиий академияси веб-сайтида очиқ эълон қилиб борилади.

 

Яратилган ижодий асарлар Ислом цивилизацияси маркази жамғармасига, шунингдек, Бадиий кўргазмалар дирекциясига топширилади ва муаллифларга муаллифлик ҳақи тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.11.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2026-09-26
  • USD:11825.40 (+0.00) сум
  • EUR:13483.32 (+0.00) сум
  • RUB:140.34 (+0.00) сум