Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Уй-жой бузилганда фақат мулкдорга компенсация тўланади

15.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

11.10.2018 йилдаги ЎРҚ–497-сон Қонун билан Уй-жой кодексининг 27, 28-моддаларига киритилган тузатишларни кўриб чиқамиз.

 

Аввало қонун ҳужжатларида ер участкалари олиб қўйилганда ва уларда жойлашган яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк бузилганда тўланадиган компенсациянинг етти хил тури назарда тутилган (Уй-жой кодексининг 27–31-моддалари, Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига қаранг). 

 

Бироқ амалиётда бузилаётган уй-жой мулкдорларига ҳам, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек улар билан бирга доимий яшаётган фуқароларга ҳам қуйидагича компенсация тўлаш усуллари кенг тарқалган: 

  • ижтимоий нормадан кам бўлмаган майдонга эга бўлган тенг қийматли бошқа обод уй-жойни мулк қилиб бериш ёхуд бузилаётган кўчмас мулк ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматини тўлиқ тўлаш;  
  • ер участкасини ўзлаштириш даврига 3 йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой бериб, якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида (оилага 0,06 гектаргача) ер участкаси бериш ва бузилаётган кўчмас мулкнинг бозор қийматини, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бозор қийматлари ўртасидаги фарқни тўлаш (берилаётгани олиб қўйилаётганидан арзонроқ бўлса).

 

Маълумот учун: иккала ҳолда ҳам уй-жойлар давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан бузилади, уларнинг тўлиқ рўйхати Президентнинг 1.08.2018 йилдаги ПФ–5495-сон Фармонида келтирилган (3-бандга қаранг). 

 

Кўриниб турибдики, бузилаётган уй ўрнига бошқа уй берилаётганда бир вақтнинг ўзида иккита талаб бажарилиши лозим:

  • у тенг қийматли, яъни бузилаётган уй-жой (квартира) нархига тенг бўлиши;
  • унинг майдони ижтимоий нормадан кам бўлмаслиги – 1 кишига камида 16 м2 бўлиши лозим (умумий қоидага кўра, таҳр.).

 

Бузилаётган уй-жой мулкдори билан бирга қанча кўп оила аъзолари ва бошқа шахслар доимий яшасалар, иккала кўрсатмага бир вақтнинг ўзида риоя этиш мушкул кўринади. Қонунда мулкдорга қимматроқ уй-жойни компенсациялаш учун фарқни 5 йил давомида қўшимча тўлаш имконияти берилиши назарда тутилган бўлса ҳам, ушбу нормани амалга оширишнинг аниқ механизми кўрсатилмаган. Бошқача айтганда, мазкур фарқни тўлаш мажбуриятини расмийлаштириш ва бажарилишини таъминлаш тартиби белгиланмаган.     

 

Бузилаётган кўчмас мулкнинг бозор қиймати пул билан компенсацияланганда уни қандай: мулкдорга, унинг оила аъзоларига ва у билан доимий яшовчи шахсларга тенг улушларда ёхуд уй-жойни сақлаш харажатларидаги улушларига мутаносиб равишда тўлаш кераклиги белгиланмаган эди.

 

Ушбу муаммолар бузилаётган уй-жойлар мулкдорлари, уларнинг қариндошлари ва улар билан бирга доимий яшовчи кишилар, шунингдек ер участкаларини олиб қўйиш ва уларда жойлашган иморатларни бузиш тўғрисида қарорлар қабул қилувчи давлат органлари ўртасида низолар юзага келишига ва ишлар судда кўрилишига олиб келар эди.

 

Киритилган тузатишлар натижасида Уй-жой кодексининг 27, 28-моддаларида назарда тутилган компенсациялаш усуллари фақат уйлар (квартиралар) мулкдорларига нисбатан қўлланиладиган бўлди.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган, тузатишлар 12.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_