Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Ўз ерида ўзбошимчалик билан қурилган иморатни расмийлаштирмайдилар

06.03.2019

Рус тилида ўқиш

 

Уч ойдан кейин мамлакатимизда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби ўзгаради. 4.03.2019 йилдаги ЎРҚ–526-сон Қонун билан Фуқаролик кодексига тегишли тузатишлар киритилди.

 

Умумий қоидага кўра ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди, уни тасарруф этишга – сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Бундай иморат суднинг қарорига биноан уни қурган шахс томонидан бузиб ташланиши лозим. Бироқ қоидадан иккита истисно аввалбошдан назарда тутилган.

 

Биринчиси – ўзига ажратилмаган ер участкасида шахснинг ўзбошимчалик билан қурган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини суд, башарти мазкур ер участкаси шу шахсга қурилган иморат учун белгиланган тартибда ажратиладиган бўлсагина, эътироф этиши мумкин. Яъни ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳокимликнинг қарори билан ҳам судга мурожаат қилиш мумкин. Бу ҳолда суд ишни судда кўришга тайёрлаш босқичида тақдим этилган даъвога бўлган муносабатини аниқлаш учун ҳокимликни арз қилинган талаб тўғрисида хабардор қилади. Бунинг устига, ҳокимлик ушбу иморат қурилган ер участкасини даъвогарга ажратишни рад қилган тақдирда, ариза берувчи ушбу қарор устидан суд тартибида низолашиши мумкин (ОСПнинг 24.09.2004 йилдаги 14-сон қарори 24-бандига қаранг).

 

Бироқ, бошқа томондан, ер участкаси «қурувчига» тегишли бўлмаса, участка ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган бўлади. Ўзиники бўлмаган участкада иморат қуриб, сўнг ҳокимликдан уни ажратиб беришни талаб қилиш имконияти кам деганда қуйидагиларга зид келади:

  • ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига доир ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларига. Бунда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун санкциялар оширилибгина қолмай, бунга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаганлик учун жавобгарлик ҳам жорий этилмоқда (батафсил қаранг);
  • якка тартибда уй-жой қуриш учун ёхуд тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни рўёбга чиқаришнинг белгиланган тартибига.

 

Ушбу очиқ-ойдин зиддиятларни бартараф этиш учун ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ер участкасини кейинчалик ажратиб бериш ва, тегишинча, иморатнинг ўзига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш варианти чиқариб ташланмоқда.

 

Шу тариқа, иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахсларнинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқигина эътироф этилади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 6.06.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.