Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда фармацевтика маҳсулотларини ҳисобга олиш қоидаларида нималар ўзгарди Иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоб-китоб қилинади Дивидендлар тўловлари ҳисобига асосий воситаларни бериш қандай ҳисобга олинади

Ўзбекистон Орхус Конвенциясига қўшилмоқда

12.03.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 11.03.2025 йилдаги «Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияга (Орхус, 1998 йил 25 июнь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги  11.03.2025 йилдаги ЎРҚ-1045-сон Қонун имзоланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияга қўшилмоқда.

  

Конвенция фуқароларга атроф-муҳит ҳолати билан боғлиқ маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлайди. Унинг қоидалари давлатлардан жамоатчиликнинг экологик қарорлар қабул қилиш жараёнларида, шу жумладан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, режалар, дастурлар ва табиатга сезиларли таъсир кўрсатадиган бошқа ҳаракатларда иштирок этиш механизмларини таъминлашни талаб қилади.

 

Шунингдек, халқаро ҳужжат фуқароларга уларнинг ахборот олиш ёки қарор қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқлари бузилган тақдирда одил судловдан фойдаланишни таъминлайди. Яъни, фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун суд ёки бошқа ваколатли органларга мурожаат қилишлари мумкин. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев