Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон шаҳарларини ривожлантириш учун – $59 млн

20.04.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 19.04.2023 йилдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаПҚ-124-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-72-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

“Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳасини  амалга ошириш учун ОТБ билан 59 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз битимини имзолаш бўйича дастлабки келишувга эришилган.

 

Бунда Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида олинадиган товарлар божхона божидан озод қилинган.

 

Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йилни (2023-2027 йиллар) ташкил этади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, ОТБ қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида белгиланган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
  • “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банки қарзини сўндириш ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали;
  • “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банки қарзини 2028 йилдан бошлаб қоплаш юзасидан улушлар тақсимотининг прогноз жадвали;
  • “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳаси 2-компоненти доирасида Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш юзасидан улушлар тақсимотининг прогнози.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16