Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
4 кв (Savolnoma) шаклини топшириш муддати бир ҳафтага қисқартирилди 4 дх ва 4 фх (чораклик) шаклидаги статистика ҳисоботларини топшириш муддати узайтирилди Импорт қилинган дори воситаларини божхона қийматидан паст нархда реализация қилишда бир томонлама ЭҲФ: техник муаммо ҳал этилди Нефть маҳсулотлари бўйича акциз ҳисоботини автоматик шакллантириш октябрь ойида йўлга қўйилади Чек-варақ: чоракни хатосиз қандай якунлаш мумкин – Buxgalter Pro Чек-варақ: чоракни хатосиз қандай якунлаш мумкин – Buxgalter Pro

Ўзбекистоннинг иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга қўшадиган ҳиссаси ортади

09.07.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 2025 йил 7 июлдаги ПФ-110-сонли Фармони билан республиканинг глобал миқёсда иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга қўшаётган ҳиссасини янада ошириш чоралари белгиланган. 

 

Углерод бирликларининг халқаро бозорида иштирок этишнинг янги тартибини жорий этишнинг асосий вазифалари*:

• 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот бирлигида иссиқхона газлари эмиссиясини 2010 йил кўрсаткичларига нисбатан 35 фоизга қисқартириш;

• иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш бўйича республиканинг имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали инвестицияларни жалб қилиш ва мамлакатни углерод бирликларининг халқаро бозорига чиқишини таъминлаш.

 

Углерод бирликларини ишлаб чиқаришга Ўзбекистоннинг миллий улуши даражасида белгиланган фаолият турларига мувофиқ рухсат берилади.

 

Бунда, халқаро молиявий кўмаклашиш маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган: бирликларининг фаолият турларига устуворлик берилади. Углерод бирлигидан:

  • 20 фоиз ҳажм Ўзбекистоннинг углерод бирликларини сотишга қаратилган барча лойиҳалар доирасида иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш бўйича мажбуриятларини бажариш ва углерод бирликларини белгиланган меъёрдан ортиқ сотиш хавфини камайтириш учун сақлаб қолинади  (overselling risk), шунингдек, юқоридаги ҳажмни халқаро савдоларга қўйишга йўл қўйилмайди;
  • ҳажмнинг 80 фоизи углерод бирликларини халқаро бозорда сотиш учун йўналтирилади, давлат ташкилотлари ва корхоналари иштирокида (буюртма бўйича) ДХШ шаклида ёки бошқа шаклда амалга оширилган хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан лойиҳалар натижасида ҳосил бўлган углерод бирликлари бундан мустасно;
  • давлат иштирокидаги лойиҳалар доирасида сотишга йўналтириладиган углерод бирликлари ҳажми, хизмат кўрсатувчи ташкилотларни жалб қилиш ва углерод бирликларини сотишдан тушумларни тақсимлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
  • ҳар бир углерод бирлиги учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда Давлат бюджетига йиғим ундирилади.

 

Углерод бирликлари билан боғлиқ операциялар ҳисобини юритиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026 йил 1 январдан бошлаб жорий этиладиган Миллий углерод бирликлари реестри орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.

 

* Углерод бирлиги – бу иссиқхона газлари эмиссияси квотаси. Бу бир тонна карбонат ангидрид газига тенг.

 


.

Валюталар курси

2026-10-08
  • USD:11809.19 (+0.00) сум
  • EUR:13206.22 (+0.00) сум
  • RUB:138.15 (+0.00) сум