Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандларига – имтиёзлар

23.08.2023

Рус тилида ўқиш

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қўшма қарори (рўйхат рақами 2821-3, 22.08.2023 й.) билан Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари, шунингдек ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари квотадан қатъи назар ота-оналар тўловидан озод қилиниши тўғрисида қўшимча киритилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2023-12-01
  • USD:12280.01 (+0.00) сум
  • EUR:13415.91 (+0.00) сум
  • RUB:138.69 (+0.00) сум