Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янги ташкил этилаётган агрокластерлар олийгоҳлар билан ҳамкорлик ўрнатишади

11.07.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 07.07.2023 йилдаги “Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-216-сон Қарор имзоланди.

 

2023 йил 1 сентябрдан:

  • олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик, илм-фан ютуқлари, инновацион технологияларни жорий қилиш, инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари янги ташкил этиладиган агрокластерлар, кооперативлар ва соҳадаги бошқа йирик корхоналар фаолиятини ташкил этишда лицензия ва рухсат этиш тартиб-таомиллари шартларидан бири этиб белгиланади;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги муаммолар бўйича илмий лойиҳалар ва диссертациялар мавзулари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилади.

 

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузурида Буюк Британия таълим тизимига  ихтисослашган Халқаро мактаб ташкил этилади. Ўқувчилар 1 ва 5 синфдан қабул қилинади.

 

Шунингдек:

  • Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти;
  • идоралараро Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази;
  • Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси ташкил этилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум