Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходимнинг даромади имтиёздан кам бўлса, ЖШДС қандай ҳисобланади Солиқ ҳисоби сиёсати: қандай қилиб тез тасдиқлаш ва 2026 йилда жарима олмаслик мумкин Чет элликлар учун икки томонлама солиққа тортиш: ортиқча тўламаслик ва ЖШДСни қайтариб олиш

Янги юк ташувчи транспорт воситалари утилизация йиғимидан озод этилади

29.09.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 26.09.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-189-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида”ги ПФ-161-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2024 йил 1 январга қадар янги юк ташувчи транспорт воситалари (чиқинди ташиш машиналари ва самосваллар) (ТИФ ТН коди 8704329209) импорт қилишда божхона божи ставкаси 5% миқдорда ўрнатилади ва улар утилизация йиғимидан озод қилинади.

 

Мазкур чора аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.09.2023  йилда кучга кирди.

Собир Нурбердиев