Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Яқин қариндошларга яна болаларни боғчадан олиб кетишга рухсат берилди

08.08.2018

Рус тилида ўқиш

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3012, 14.05.2018 й.) ўзгартириш киритилди.

 

Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори (рўйхат рақами 3012-1, 07.08.2018 й.) билан Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига ўзгартириш киритилди.

 

Энди болаларни ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахс (васийлар – таҳр.), уларнинг вояга етган фарзандлари, бобоси, бувиси, ёки ота-она томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ота-онанинг вакили мактабгача таълим муассасасига олиб келишлари ва олиб кетишлари мумкин.

 

Ҳужжатнинг тегишли бандининг илгариги таҳририга биноан фақат ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс болани боғчага олиб келиши ва олиб кетиши мумкин эди. Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг тўлиқ шарҳи билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16