Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Тан олинган жарима ва пенялар чегирилмайдиган харажатларга киритилмагандаСавдо фаолиятидан воз кечилса, айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтилади“Чиройли” рақамли автомобиль қандай ҳисобга олинади (йўриқнома)

ЙТҲда суғурта олиш тартиби ўзгартирилди

04.10.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2021 йилдаги 609-сон қарори билан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

 

Қонунчиликка мувофиқ йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ҳайдовчилар томонидан ДЙҲХХ ходимларининг иштирокисиз йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш орқали суғурта товонини олиш тартиби жорий этилган.

 

2021 йил 1 ноябрга қадар суғурта ташкилотларининг сайтларида хабарнома намунаси жойлаштирилади ва уни юклаб олиш мумкин бўлади.

 

Хабарнома қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши шарти билан тузилади:

  • жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига ёхуд мол-мулк шикастланишига олиб келмаган бўлса;
  • иштирокчи бўлган ҳайдовчилардан бири ўз айбига тўлиқ иқрор бўлса;
  • ЙТҲ пиёда иштирокисиз содир этилган бўлса;
  • ҳодисада фақат 2 та транспорт воситаси иштирок этган бўлса;
  • иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
  • ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжуд бўлса;
  • ҳайдовчиларда мастлик ҳолати бўлмаса;
  • автомобилларнинг шикастланиши ҳолатлари иштирокчилар ўртасида келишмовчиликларни келтириб чиқармаса.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.11.2021 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова. 

 

Валюталар курси

2022-01-17
  • USD:10839.97 (+0.00) сум
  • EUR:12420.44 (+0.00) сум
  • RUB:142.48 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг