Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Заргарлик буюмларини хорижга олиб чиқиш миқдори оширилди

01.11.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 31.10.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-185-сон Фармон имзоланди.

 

Ўзгартиришларга мувофиқ:

  • жисмоний шахсларга қиймати 100 млн сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмлари йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 млн сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида республика божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади (илгари умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан қимматроқ бўлган буюмларни декларациялаш талаб этилар эди);
  • аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларни ҳамда таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган хомашёни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда лицензия олиш мажбуриятидан озод этилади;
  • заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан республика божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум