Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқчилар етказиб берувчининг ЭҲФни ҳақиқий эмас деб топганда Ўтган йиллардаги хатолар қандай тузатилади Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

Қонунчиликдаги янгиликлар

Халқаро молия институтларининг миллий валютадаги облигациялари қандай чиқарилади

Халқаро молия институтларининг миллий валютадаги облигациялари қандай чиқарилади

ИЛМА директорининг буйруғи билан халқаро молия институтларининг облигацияларини рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи ҳамда уларни кейинчалик сўндириш жараёнини тартибга солувчи нормалар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси беш йиллик дастур асосида амалга оширилади. Уни молиялаштириш учун 150-200 млн доллар миқдорида хорижий маблағлар жалб қилинади.

Айрим оилаларга сув таъминоти учун субсидиялар ажратилади

Айрим оилаларга сув таъминоти учун субсидиялар ажратилади

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги эҳтиёжманд оилаларга артезиан қудуқларини бурғилаш, хонадонларига насос ўрнатиш ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш харажатлари қоплаб берилади.

Кафолатлар берувчи ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш тартиби тасдиқланди

Кафолатлар берувчи ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш тартиби тасдиқланди

Ушбу тартиб жисмоний ва юридик шахсларнинг кредит ташкилотлари олдидаги мажбуриятлари бўйича кафолатлар тақдим этадиган юридик шахслар фаолиятини тартибга солади.

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар тасдиқланди

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар тасдиқланди

Ушбу чоралар тадбиркорлик фаолиятининг ошкора, рақамли ва самарали тизимини яратиш, солиқ интизомини ошириш, молиялаштиришга кириш имкониятини кенгайтириш ва бизнес юритишни соддалаштиришга қаратилган.

Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш онлайн амалга оширилади

Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш онлайн амалга оширилади

Республика ҳудудига кириб келган ва яроқсиз ҳолга келган маҳсулотларни божхона ва бошқа ваколатли органлар томонидан утилизация қилиш тартиби соддалаштирилди.

Маданий мерос соҳасида қандай давлат хизматлари кўрсатилади

Маданий мерос соҳасида қандай давлат хизматлари кўрсатилади

Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифлари асосида давлат кадастрига киритилади.

Божхона органлари хизматлари тарифлари тасдиқланди

Божхона органлари хизматлари тарифлари тасдиқланди

Пуллик хизматларга экспорт-импорт операциялари бўйича, ташқи савдо божхона статистикаси бўйича, кредит олиш учун тижорат банкига мурожаат қилган жисмоний шахслар тўғрисида ахборот олиш ва бошқалар киради.

Умра зиёратини ноқонуний ташкил этувчилар қандай аниқланади

Умра зиёратини ноқонуний ташкил этувчилар қандай аниқланади

Зиёрат ишларини ташкил этиш соҳасида янги чоралардан бири — “Умра” зиёратини ташкил этиш фаолиятида “махфий харидор” механизмини жорий этишдир.

Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Шунингдек, айрим қонунларга интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш ва енгиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Банк ва ММТ фаолияти турини ўзгартириш тартиби тасдиқланди

Банк ва ММТ фаолияти турини ўзгартириш тартиби тасдиқланди

Марказий банк бошқарувининг қарори билан тегишли низом қабул қилинди.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органларида –меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизими

Маҳаллий ижро ҳокимияти органларида –меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизими

У бошқарув ходимлари эришган асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида ойлик устамалар кўринишидаги тўловларни назарда тутади.

Иш берувчилар ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари захирасини шакллантиради

Иш берувчилар ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари захирасини шакллантиради

Президентнинг «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони қабул қилинди.

Таълим муассасалари аккредитациядан ўтади

Таълим муассасалари аккредитациядан ўтади

2025 йил ноябридан бошлаб ўрта махсус, касбий, олий ва олийдан кейинги таълим муассасалари, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотларига янги тартиб жорий этилади.

Самарқанд вилоятида "Нуробод технопарки" махсус саноат зонаси ташкил этилади

Самарқанд вилоятида "Нуробод технопарки" махсус саноат зонаси ташкил этилади

Нуробод туманида саноатни ривожлантириш учун юқори технологияли ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаларига 1,1 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Драйвер лойиҳалар қандай амалга оширилади

Драйвер лойиҳалар қандай амалга оширилади

Вазирлар Маҳкамаси туман (шаҳар)ларда иқтисодий ўсишга туртки берувчи драйвер лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Ҳайвонларнинг электрон реестри яратилмоқда

Ҳайвонларнинг электрон реестри яратилмоқда

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган ҳайвонларни ҳисобга олишга ягона талабларни белгилайдиган 06.08.2025 йилдаги "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1079-сон Қонун қабул қилинди.

«Yashil belgi» экологик маркировкаси сертификатини қандай олиш мумкин

«Yashil belgi» экологик маркировкаси сертификатини қандай олиш мумкин

Ўзбекистонда йил бошидан буён товар ва хизматларни ихтиёрий экологик белгилашнинг ягона тизими – «Yashil belgi» («Яшил белги») изчил равишда жорий этилмоқда.

ППХ жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатади

ППХ жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатади

Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати (ППХ) бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

Давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг рейтинги жорий этилади

Давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг рейтинги жорий этилади

НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича юридик хизмат ходимларининг фаолиятлари баҳоланади.

.

Валюталар курси

2025-09-02
  • USD:12460.70 (+0.00) сум
  • EUR:14545.38 (+0.00) сум
  • RUB:155.06 (+0.00) сум