Президент томонидан фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарор имзоланди.
Солиқ ҳисоботи – янги шакллар бўйича
Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан солиқ ҳисоботи шакллари тасдиқланди.
Маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ислоҳ қилиш кўлами кенгайтирилди
Янги вазирликнинг ташкил этилиши, фуқаролар йиғинларидаги тузилмавий қайта ташкил этишлар ва уларнинг вазифаларини қайта кўриб чиқиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини молиялаштиришнинг янги тизимига ўтиш – буларнинг ҳаммаси Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонида назарда тутилган.
Ўзбекистонда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш жадаллашади
2020 йил 24 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасида МҲХСга ўтиш тарихида янги саҳифа очадиган “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
1 февралдан талабаларга стипендиялар янги қоидалар бўйича тўланади
Ҳукумат томонидан олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди.
Истеъмол спиртининг сифати – назоратда
Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган лабораториялар фаолиятини тартибга солувчи Низом Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2020 йилдаги 97-сон қарори билан тасдиқланди.
Лимонларни етиштириш кооперацияларига субсидиялар берилади
Президент томонидан лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қарор имзоланди.
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги иккита низомни тасдиқлади.
Менежмент тизимларининг мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати қисқартирилди
Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.
Фуқаролар йиғинининг янги комплекси - ҳар бир маҳаллада
Улар намунавий лойиҳаларга мувофиқ ДХШ шартларида танлов савдоларини ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилинган инвесторлар иштирокида қурилади, уларга зарур ер участкалари ажратилади.
Қурилишда намунавий тендер ҳужжатлари қўлланилади
Ҳукумат ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича танлов (тендер)ни жадал ўтказиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилди.
Июндан бошлаб металл прокати сертификатлаштирилган бўлиши керак
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 89-сон қарорида сўз боради.
Ўзбекистонда 91 та спорт-таълим муассасаси ташкил этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2020 йилдаги “Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 90-сон қарорида белгиланган.
Пробация хизматини ривожлантиришнинг икки йиллик режаси тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси 14.02.2020 йилдаги “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 84-сон қарорни қабул қилди.
Хусусий клиникаларни жиҳозлаш учун - $50 млн
Президент хусусий тиббиёт ташкилотларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.
Хорижда бўлган фуқароларнинг консуллик рўйхати қандай юритилади
Ташқи ишлар вазирлиги Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлади.
Аффинаж фаолиятига лицензия қандай олинади
Тегишли тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган.
Репродуктология клиникалари учун жиҳозлаш меъёрлари тасдиқланди
Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга тузатишлар киритилди.
Махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатиш тартиби белгиланди
“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги 17.02.2020 йилдаги ЎРҚ-604-сон Қонун эълон қилинди. У уч ой ўтгач кучга киради.
Бинар ҳимоя: битта диссертация – иккита талабгор
1 мартдан бошлаб бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш амалиёти 3 йилга жорий этилади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 30 июнь№ 26
- Божхона ва ОАВ: ишончли ҳамкорлик
- Импорт қилинган товар божхона қийматидан паст нархда сотилганда…
- 2026 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- «Солиқ соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Чет элдаги иш стажи, кўчиб ўтиш қоидалари, тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида...




