“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган суммалари тасдиқланди.
Жисмоний шахслар учун ижаранинг энг кам ставкалари 6-25%га оширилди
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Улардан 2020 йилда жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида фойдаланилади.
ЭКИҲ қонунлардан чиқарилди – энди қандай ҳисобланади
Бунга жавобни 50 дан ортиқ қонун ҳужжатларига, шу жумладан 12 та кодексга киритилган тузатишлардан топиш мумкин.
Рецептсиз препаратлар камайди
Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янги рўйхати эълон қилинди.
Онлайн-НКМ ва виртуал касса қандай ўрнатилади ва рўйхатдан ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилинди.
Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган дастлабки 10 та ОТМ белгиланди
Улар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 967-сон қарорида келтирилган.
Президент 92 нафар маҳкумни афв этди
Тегишли Фармонга шарҳ “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.
Чиқинди полигони турар жойлардан 500 метр нарида жойлаштирилади
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқнома тасдиқланди.
Қимматли қоғозлар фақат жойлаштирилганидан кейин сотилади
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан қимматли қоғозлар муомаласи махсус тартиби белгиланди.
Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қанчага тушади
Объектларни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишнинг базавий қиймати ва тузатиш коэффициентлари тизими тасдиқланди.
Бу қандай ишлайди: қурилиш бошлаш ҳақида хабарнома
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Муҳандис олимларнинг маоши оширилди
ИТИнинг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қайта индексацияланди.
Давлат харидлари: 2020 йилда нима ўзгаради
Президент 5 декабрь куни давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва уларга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Волонтёрликнинг ҳуқуқий доираси белгиланди
2.12.2019 йилдаги “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-585-сон Қонун эълон қилинди.
3000 дан ортиқ тадбиркор аёлларга имтиёзли кредитлар берилади
Бу Ҳукуматнинг хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида назарда тутилган.
Қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олувчиларга – субсидиялар, комбайнларни етказиб берувчиларга – компенсация
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши қандай тузилган
Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши тўғрисида низом тасдиқланди.
Ҳунармандларга янада кўпроқ имтиёзлар берилди
Ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Президентнинг 28 ноябрдаги қарорида назарда тутилган.
2020 йилдан бошлаб БЮДда товар қайси соҳа учун олиб кирилаётганлигини кўрсатиш лозим
Бунинг учун махсус Таснифлагич тасдиқланди. Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага бу ва бошқа тузатишлар киритиилди. Улар 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармаси ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамаси 21.11.2019 йилдаги “Тошкент вилоятида ободонлаштириш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 931-сон қарорни қабул қилди.



