Бу Президентнинг 2019 йил 2 декабрдаги қарорида назарда тутилган.
Ўзмиллийбанк акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилади
“ЎМБ” АЖ қайта ташкил этилаётган унитар корхонанинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Идентификация воситалари ёрдамида сигарета ва алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш
Сигарета ва алкоголь маҳсулотларини идентификация воситалари ёрдамида маркировкалашнинг батафсил механизми Ҳукуматнинг 23.11.2019 йилдаги 944-сон қарорида келтирилган.
Маҳаллий ҳокимиятда ижодий маслаҳатчилар пайдо бўлди
Ёшларни маданият ва санъат муассасаларига ҳамда умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган тўгараклар ва бошқа маданий тадбирларга жалб этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Ногиронлар, кексалар ва болаларнинг музейга ташрифи осонлашади
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси музейларининг инклюзивлиги дастурида тактиль йўлаклар, овозли хабар бериш светофорлари, метро бекатларида махсус кўтарилиш воситаларини ўрнатиш назарда тутилган.
Банк маблағлар ҳисобдан чиқарилгани ҳақида мижозни хабардор қилиши шарт
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга тегишли қўшимчалар киритилди.
Миллий гвардия қандай объектларни қўриқлайди
Ўзбекистон Республикаси миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхати тасдиқланди.
«Нукус» ЭИЗ чегаралари белгиланди
Улар Вазирлар Маҳкамасининг унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини ўз ичига олган қарорида кўрсатилган.
Бирлашган Араб Амирликларида ИТСВ ваколатхонаси очилди
БААда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг «UzFDI» ваколатхонаси офиси Абу-Дабида жойлаштирилган ҳолда ташкил этилди.
Декабрь ойидан идентификация воситалари ёрдамида товарларни маркировкалаш бошланади
Тартиб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга, биринчи навбатда, сигарета ва алкоголь маҳсулотларига татбиқ этилади.
Геодезия ва картография фаолиятига лицензия олиш соддалаштирилди
Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди.
Давлат экология қўмитаси Стокгольм конвенциясига риоя этилишини назорат қилади
Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси амалга оширилиши учун масъул ваколатли орган белгиланди.
Тренерлар ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади
Тренерларни аттестациядан ўтказиш ва уларга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Ядро физикаси институтига молиялаштириш манбалари белгиланди
Муассасанинг илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари 21 ноябрдаги Президент қарорида белгиланган.
Консолидациялашган бюджет таркибида 18 та давлат мақсадли жамғармалари мавжуд
Уларнинг тўлиқ рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 917-сон қарори билан тасдиқланган.
ФЖМС суғурта полислари бланкалари янгиланди
Уларда машинани бошқараётганнинг унинг эгасига нисбатан қариндошлик даражаси кўрсатиладиган графа пайдо бўлди.
Чегара пунктларидаги назорат тартиб-таомилларига вақт лимитлари ўрнатилди
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва «Doing Business»да чиқиш
Ҳар йилги «Бизнес юритиш» ҳисоботида Ўзбекистон позициясини яхшилаш бўйича навбатдаги «йўл харитаси» қабул қилинди.
Қўшма ОТМ муҳандис-техник кадрларни тайёрлайди
Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ташкил этилмоқда.
Ишлаб чиқарилган пахта толаси ҳажми автоматик тарзда ҳисобга олинади
Вазирлар Маҳкамаси пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирларни тасдиқлади.



