ТСВ, МВ ва ДБҚнинг қарори (16.11.2018 йилда 2131-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг келиб чиқиш сертификатини олиш тартиби соддалаштирилди
Нукусда учта олий таълим муассасасининг филиали очилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2018 йилдаги 924, 925, 926-сон қарорларида назарда тутилган. Қабул кейинги ўқув йилидан бошланади
МДҲнинг умумий интеллектуал мулк бозори ташкил этилмоқда
Президентнинг 14.11.2018 йилдаги ПҚ–4016-сон қарори билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисидаги битим (2018 йил 1 июнь, Душанбе) тасдиқланди
Туризм соҳасидаги Халқаро инвестиция форуми ўтказилади
Унинг доирасида, 19-21 ноябрда инвесторларга истисно тариқасида ер участкалари ажратишнинг алоҳида тартиби амал қилади (ВМнинг 15.11.2018 йилдаги 931-сон қарори)
“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилди
У 8 декабрь - Конституция куни байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади. Мукофотланганлар ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар
Тошкент вилоятида QR-кодли кадастр паспортлари берила бошлайди
Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2018 йилдаги 927-сон қарори билан Тошкент вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди
Паррандачиликни ривожлантиришга – кредитлар фоизларнинг бир қисмини компенсация қилиш билан
Президентнинг 13.11.2018 йилдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди
2017 йилги (базавий сифатли) пахтанинг бошланғич нархи – жаҳондагисидан 15%лик чегирма билан
Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 12.11.2018 йилдаги 923-сон қарори) қўшимча киритилди
Шифокор рецептисиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (12.11.2018 йилда 3087-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан ҳужжатнинг янги версияси тасдиқланди
2019 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари маълум бўлди
Келаси йилда учта қўшимча дам олиш куни бўлади: 2 январда, 22 мартда ва 2 сентябрда. Январь, июнь, сентябрь ва декабрь ойларида ҳам дам олиш кунларини кўчириш амалга оширилади
Валютага харид қилинган АВни ҳисобга қабул қилиш санасида сўмга қайта ҳисобланг
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1299-4, 8.11.2018 йил) билан 5-сон Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти “Асосий воситалар”га ўзгартиришлар киритилди
Чет элликлар учун Ўзбекистонда ишлаш осонлашади
Президентнинг 7.11.2018 йилдаги ПҚ–4008-сон қарори билан республика ҳудудида хорижий малакали мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди
2019 йилда ЖИЭББ ҳузурида Пробация хизмати ташкил этилади
Президентнинг 7.11.2018 йилдаги «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4006-сон қарори эълон қилинди
Назорат қилувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ўзгартиришларсиз тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 7.11.2018 йилдаги 920-сон қарори билан Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Алоҳида ҳудудларда ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар кадастрини ким юритади
Вазирлар Маҳкамасининг 7.11.2018 йилдаги 914-сон қарори билан ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тасдиқланди
Сайлов кодекси ишлаб чиқилди
Лойиҳа Марказий сайлов комиссияси томонидан Олий Мажлис палаталари ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда тайёрланди. Уни 15 ноябрга қадар муҳокама қилиш режалаштирилмоқда, шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида қабул қилинади
Бюджет соҳасидаги тиббиёт ходимлари ва фармацевтларнинг иш ҳақлари икки марта оширилади
Президентнинг 7.11.2018 йилдаги “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Суд органлари аппаратлари ходимларига – имтиёзли ипотека
Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2012 йилдаги 312-сон қарори билан назарда тутилган имтиёзлар Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд ва қуйи судлар аппаратлари, шунингдек Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларига татбиқ этилди
Йирик балиқчилик кластерлари барча солиқлардан озод этилади
Президентнинг 6.11.2018 йилдаги «Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Бизнес учун рухсат берувчи ҳужжатлар рўйхати 144 бандгача қисқартирилди
Энди эркин равишда тўлов тармоқларини яратиш, ташқи рекламани жойлаштириш мумкин, бизнес учун ер олишда эса камроқ ҳужжатлар талаб этилади (ВМнинг 29.10.2018 йилдаги 884-сон қарори).
Янги сонларда ўқинг
2026, 9 июнь№ 23
- Давлат нодавлат театрларни қўллаб-қувватлайди
- Фахрий унвон ва иш ҳақи, пенсионерлар учун имтиёзлар, тўлиқ бўлмаган стаж ҳақида
- Бажарилган ишнинг қайси тоифага киришини аниқлаш
- Таъминот остидаги транзит
- «Солиқ органлари фаолиятини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»


