Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2016 йилдаги 211-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим маъқулланди

Президентнинг 17.06.2016 йилдаги ПҚ-2550-сон қарори билан ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида 15.06.2011 йилда Остона шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди
Ўзбекистонда қайси дори воситалари кам учрайдиган касалликларни даволаш учун рухсат этилган

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 июлда 2805-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхати тасдиқланди
Рамазон ҳайити 6 июль куни нишонланади

Президент Ислом Каримов 1 июль куни “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорни имзолади
НҲҲ лойиҳалари: экспорт қарзини жарималар ва пенясиз ҳисобдан чиқариш

Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг тайёр саноат маҳсулотлари экспортчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
НҲҲ лойиҳалари: электрон тижоратда ҳужжатларга талаблар

Ягона порталда Электрон тижоратда битимларни бажариш бўйича электрон ҳужжатларга талаблар тўғрисидаги низом муҳокама учун жойлаштирилди.
НҲҲ лойиҳалари: ФВВ иш самарадорлигини ошириш учун чора-тадбирлар

Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Мева-сабзавот маҳсулотлари қандай экспорт қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2016 йилдаги 207-сон қарори билан Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиш талаблари ўзгартирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2016 йилдаги 199-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибига тузатишлар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2016 йилдаги 190-сон қарори билан Ҳукуматнинг давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2016 йилдаги 189-сон қарори билан фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Портловчи материалларнинг ишончли сақланиши таъминланади

Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди
ННТ хорижий ҳамкорлардан маблағларни қандай қабул қилади

Адлия вазирининг буйруғи билан Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
НҲҲ лойиҳалари: нефть маҳсулотлари сотувчилари учун лицензияларнинг янги намуналари тасдиқланади

Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
НҲҲ лойиҳалари: автоташувчилар учун лицензияларнинг янги турлари тасдиқланади

Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун очилди
Рецептсиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати кенгайтирилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 13 июнда 2800-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати тасдиқланди
Шаҳарсозлар учун янги нашр

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 197-сон қарори билан масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Ўзбекистон бунёдкори» нашриёт уйини ташкил қилиш ва «Ўзбекистон бунёдкори» газетасини таъсис этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди
Классификатор 72 лавозимга кенгайтирилди

Меҳнат вазирининг буйруғи билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бухгалтернинг миллий сертификати билан аудиторликка

Молия вазирининг буйруғи билан Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Стаж ҳамда иш ҳақи СТИР ва ШЖБПҲ бўйича текширилади

Молия вазирининг буйруғи билан Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Янги сонларда ўқинг

- МЧЖга улушларни ўтказиш механизмларида нималар ўзгармоқда?
- Сертификат талаб қилинмайди
- Чет элда тўланган фойда солиғи қандай ҳисобга олинади ва солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади
- Қандай активлар МҲХС бўйича асосий воситалар таркибидан чиқарилиши керак
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»

- Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҚҚСнинг ноль ставкаси жорий этилмоқда
- Пенсияни тиклаш, паспортни алмаштириш, санаторийга йўлланмалар, имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи ҳақида...
- Отгуллар: қандай тўғри расмийлаштириш керак
- Ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг комплекс тизими жорий этилмоқда
- Ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида қачон огоҳлантириши керак