Президентнинг 23.11.2016 йилдаги ПФ–4858-сон Фармони билан қатор ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини оптималлаштириш ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарори билан мувофиқлаштирилди
Бухгалтерларни миллий сертификатлаш бўйича имтиҳонларни ўтказиш муддатлари эълон қилинди
16-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Сертификатланган амалиётчи-бухгалтер”, “Сертификатланган малакали бухгалтер” дастурлари бўйича бухгалтерларни миллий сертификатлаш доирасида тест имтиҳонлари ўтказилади
2017 йил 1 январдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарори (рўйхат рақами 2845, 2016 йил 1 декабрь) билан 2017 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотларга (пиводан ташқари) янги минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди
ХХТУТ ўрнига ИФУТ
Бизнинг мутахассислар томонидан тайёрланган “ХХТУТ ўрнига ИФУТ” мақоласида ИФУТни қўллашнинг муҳим масалалари ёритилган: унинг тузилмаси, статистик ҳисоботларда қўллаш тартиби, кодларни мустақил равишда белгилаш асослари, ИФУТ бўйича ташкилотлар ходимларининг ўртача йиллик сони, солиқ солиш масалалари ва ҳоказо
НҲҲ лойиҳалари: солиқ маслаҳатчилари учун жарималар
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларига киритиладиган тузатишлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
НҲҲ лойиҳалари: солиқ тўловчининг шахсий кабинети
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинган қонун лойиҳасида солиқ органларининг солиқ тўловчи билан электрон форматдаги ҳамкорлиги тартибини белгилайдиган тузатишларни Солиқ кодексига киритиш таклиф этилмоқда
НҲҲ лойиҳалари: камерал назорат тартибига тузатиш киритилмоқда
Амалдаги солиқ қонунчилиги билан ўрнатилган камерал назорат ва нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартибига тузатишлар киритиш таклиф этилмоқда. Солиқ кодексига тегишли тузатишлар лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди
Учтадан ками – касаба уюшмаси эмас
«Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар эълон қилинди ҳамда кучга кирди
НҲҲ лойиҳалари: хўжалик ишлари электрон шаклда
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш порталида эълон қилинган қонун лойиҳасида хўжалик ишларини шакллантириш тартибини тартибга соладиган Хўжалик процессуал кодексига қўшимчалар киритиш назарда тутилган
Ўриндошлардан ортиқча ҳужжатларни сўраманг
Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2016 йилдаги 362-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 йилдаги 297-сон “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
НҲҲ лойиҳалари: валюта бозорини қандай ўзгаришлар кутмоқда?
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш порталида Президентнинг валюта сиёсатини янада либераллаштириш ва такомиллаштириш, ички валюта бозорини ривожлантириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган “Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди
Пластикка ўтказмаларни декларациялаш керакми?
Шундай қилиб, агар пластик картангизга бошқа жисмоний шахслар пул ўтказишса, солиқ декларациясини топшириш керакми ёки йўқ?
Гимнастика бўйича тренерлар ва ҳакамларни республика мактаби тайёрлайди
Президентнинг 7.11.2016 йилдаги ПҚ–2654-сон қарори билан мамлакатимизда спортнинг гимнастика турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди
Арзон уй-жойларни маҳалла орқали олиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2016 йилдаги 393-сон Қарори билан Ариза берувчи – уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тавсиялари асосида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
ИМА низомга тушди
Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2016 йилдаги 394-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири тасдиқланди
Маҳкумларнинг меҳнат лаёқатини ТМЭК белгилайди
Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2839, 2016 йил 23 ноябрь) билан Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
НҲҲ лойиҳалари: профилактика давлат назорати шакли сифатида
Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида хўжалик субъектлари фаолиятининг давлат назорати ҳақидаги қонунчиликка тузатишлар киритиш назарда тутилган лойиҳа эълон қилинди
НҲҲ лойиҳалари: бизнесни янги қоидалар бўйича рўйхатдан ўтказиш
Қонун ҳужжатларини баҳолаш порталида эълон қилинган янги лойиҳа Президентнинг 28.10.2016 йилдаги ПҚ-2646-сон «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорини рўёбга чиқаришга бағишланган
Қандай автомашиналар тез бузиладиган юкларни ташиши мумкин?
Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида жойлаштирилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига киритилган ўзгартиришларни ўз ичига олган (01.08.2014 йилдаги 213-сон ВМҚ, кейинги ўринларда – Қоидалар)
«Камолот» ЁИҲ ўқиш учун тўловларни янги қоидалар бўйича амалга оширади
Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2838, 2016 йил 15 ноябрь) билан янги Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидалари тасдиқланди
Янги сонларда ўқинг
2026, 27 январь№ 04
- Сунъий интеллектдан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик жорий этилади
- Экспорт: божхона қиймати янгича қандай ҳисобланади?
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Юкни божхонадан ўтказиш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ҳисобга олиш
- 2026 йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти


