Соғлиқни сақлаш вазирлиги Орфан дори воситалари рўйхатини янгилади.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг вазифалари белгиланди
Улар жумласига: дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг дунёвий давлат тамойилини амалий рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш ва бошқалар киради.
Ҳарбий хизматга чақириш учун комиссиялар ташкил этилади
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Қандай бухгалтерлик сертификати билан аудиторларни имтиҳондан озод қилишади
Аудиторнинг малака сертификатини малака имтиҳонини топширмасдан бериш ва муддатини узайтириш учун асос бўладиган бухгалтерларнинг халқаро сертификатлари рўйхати тасдиқланди.
Талабаларга ижара ҳақининг бир қисми қандай тартибда қоплаб берилади
Президентнинг 20.04.2021 йилдаги ПФ-6208-сон Фармонига мувофиқ давлат олий таълим муассасалари талабаларига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50%и Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Архив иши ва иш юритиш соҳасида янги регламентлар қабул қилинди
Хусусан, яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш ҳамда мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш қандай амалга оширилади
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистонда ёнғин-қутқарув спорти ривожлантирилади
Қутқарувчиларнинг жисмоний ва касбий маҳоратини ошириш, истеъдодли спортчиларни саралаб олиш ва миллий терма жамоа заҳирасини шакллантиришга йўналтирилган ушбу спорт турини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тасдиқланди.
Судьялар олий кенгаши таркибига қандай ўзгартиришлар киритилди
«Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун қабул қилинди.
Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим қандай олинади
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузурида ИТИлар ташкил этилди
Бу Лалмикор деҳқончилик ИТИ, Жанубий деҳқончилик ИТИ, шунингдек Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасидир.
Ўзбекистонда хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари тайёрланади
Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш бўлимлари ташкил этилади.
Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади
Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида 25 та велоспорт турлари бўйича бўлимлар очилади.
Тиббий-ижтимоий муассасалар: фаолият юритиш тартиби
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари, тегишли санаторийлар ва пансионатлар тиббий-ижтимоий муассасалар ҳисобланади.
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни қандай аниқлаш мумкин
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун таклифларни тақдим этиш, лойиҳани амалга ошириш бўйича энг яхши таклифни кўриб чиқиш, инвестиция мажбуриятлари ижросини мониторинг қилиш тартиби ва бошқалар назарда тутилган Маъмурий регламент тасдиқланди.
Иссиқлик таъминоти тизими модернизация қилинади
ОТБ хулосасига биноан Франциянинг Veolia Central & Eastern Europe компанияси лойиҳаси Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш бўйича энг самарали лойиҳа деб эътироф этилди.
Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди
Фуқароларнинг ушбу жараёнига жалб этилиши даражаси бўйича ҳудудлар рейтинги жорий этилади.
Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш учун - $30 млн
Маблағларни Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ажратади. Уларни Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ўзлаштиради.
Умумий овқатланиш ва савдо объектлари учун тунги вақтда хавфсизлик таъминланади
ИИВ, Миллий гвардия, ФВВ томонидан йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида савдо ва кўнгилочар марказларида қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади.
Хусусий сектор маҳаллаларда жамоат тартибини сақлайди
2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябрга қадар жамоатчилик назорати масканлари негизида электрон кузатув масканлари фаолиятини ташкил этиш бўйича эксперимент ўтказилади.
Янги сонларда ўқинг
- Давлат мулкини бошқариш: нималар ўзгарди
- «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (Кўчирма)
- Раҳбар қандай қилиб бухгалтерни назорат қилсин
- Букмекерлик фаолиятига рухсат берилди
- «Ижтимоий шериклик механизмларининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)