Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар ўқишининг сўнгги босқичи – амалиётда
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олий таълим муассасаларининг юқори натижаларни қайд этган курсантлари (талабалари) ўқишнинг сўнгги босқичини бевосита амалиётда ўтказиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Cпирт ва алкоголь ишлаб чиқариш: янги лицензиялаш тартиби ва жарималар тизими
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Кимлар микрокредит ташкилоти муассислари бўла олмайди
Чекловлар доираси кенгайтирилди. Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди.
Тижорат банклари учун молиявий ҳисобот шакллари тасдиқланди
ДСҚ, Молия вазирлиги ва МБ Бошқарувининг тегишли қарори қабул қилинди.
Намунали фуқаролар йиғинлари учун мукофотлар, санаторийга йўлланмалар
Фуқаролар йиғинларини рейтинг баҳолаш, шунингдек маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тасдиқланди.
Ёшларда – ўз академияси
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси юридик шахс мақомисиз ташкил этилди.
Жамоатчилик назорати: нималарга эътибор қаратиш керак
Бир қатор қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Банк кредит сиёсатини ўзгартирди – қандай йўл тутилади
Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга тузатишлар киритилди.
Аёллар учун никоҳ ёши бир йилга оширилди
1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун ягона никоҳ ёши 18 ёш этиб белгиланди.
Кичик бизнес: қийналиб қолдингизми ёрдам беришади
ҚҲТБТ порталида тадбиркорлик фаолиятини юритишда чеклов белгиланган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига номолиявий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасидаги ўн иккита ўзгариш – жуда қисқа
Молия вазирлиги ДСҚ билан биргаликда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, халқаро ва миллий экспертлар иштирокида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқди.
Меҳнат қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
МЖТКнинг фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар назарда тутилган саккизта моддасига тузатишлар киритилди, янги ҳуқуқбузарлик таркиблари киритилди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳаси – давлат ва бизнес манфаатларининг мувозанати
Солиқлар сонини камайтиришдан ташқари, Солиқ кодексининг янги таҳрири инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.
Халқаро қидирувда бўлганларнинг паспортлари “музлатилади”
ЖПКга янги боб – “Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш” киритилди
1 сентябрдан нималар ўзгаради
2019 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган қонун ҳужжатларидаги асосий ўзгартиришлар жамламасини тақдим этамиз.
Маҳкумлар ҳолати яхшиланади
28.08.2019 йилдаги ЎРҚ-558-сон Қонунда назарда тутилган қатор тузатишлар шунга қаратилган.
Хизмат вазифасини бажаришда ЙҲҚни бузиш - охирги зарурат ҳолатларида
Тегишли тартиб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда янги ваколатхоналар очади
2020-2021 йилларда улар Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск (РФ), Истанбул (Туркия), Нур Султон (Қозоғистон), Дубайда (БАА) ташкил этилиши лозим.
БЮД ўзгартирилмаса – тўлов ўтказилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2014 йилдаги 199-сон қарорига қўшимча киритилди.
Бу қандай ишлайди: бизнес ва шаҳарсозлик учун ер тақдим этиш
1 октябрдан ишга тушадиган механизм Президентнинг 26.08.2019 йилдаги ПҚ-4427-сон қарорида батафсил таърифланган.
Жиззах вилоятида гольф мажмуаси очилади
У ерда гольф бўйича профессионал ва ҳаваскорлар турнирлари ўтказилади. Бунинг учун бизнес-класс коттежлар шаҳарчаси, меҳмонхоналар, кўнгилочар объектлар ва дам олиш-соғломлаштириш объектлари қурилади.
Парламент палаталарини молиялаштириш тартиби белгиланди
Тегишли тузатишлар миллий Олий Мажлис палаталари фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларга киритилди
Ўзбекистон ХМТнинг яна иккита Конвенциясини ратификация қилди
Бу эълон қилинган 27.08.2019 йилдаги ЎРҚ-555 ва ЎРҚ-556-сон Қонунларда назарда тутилган.
ОТМ раҳбар ва педагогларининг малакаси узлуксиз оширилади
Бу Президентнинг 2019 йил 27 августдаги Фармонида белгиланган.
Ўзбекистон Кишинёв конвенциясига қўшилди
2019 йил 26 августда қабул қилинган ЎРҚ-554-сон Қонун эълон қилинди.
Ўзбекистон Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотига аъзо бўлди
Давлатимиз 2001 йил 3 апрелда Парижда тузилган халқаро Битимни ратификация қилди.
Ҳайвонларни ветеринария бўлимида ҳисобга олиш қанча туради
Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари ва ветеринария паспортини расмийлаштириш учун ундириладиган тўловлар миқдори тасдиқланди. У 2019 йил 27 ноябрдан жорий этилади.
2020 йилдан бошлаб Давлат ўрмон қўмитасида – янги ҳуқуқлар ва ваколатлар
Президентнинг 23.08.2019 йилдаги “Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4424-сон қарори имзоланди.
Эски автомобиллар – тақиқ остида
Умумий оғирлиги 44 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари, махсус транспорт воситалари, юридик шахсларга тегишли бўлган йўналишсиз таксилар, антиқа автомототранспорт воситалари учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилади.
Нотариуслар томонидан ижро хатлари қандай ёзилади
Янги қоидалар сўзсиз қарзларни ундиришни тезлаштиришга, фуқаролар ва бизнеснинг нотариал идоралар билан ўзаро муносабатларини соддалаштиришга қаратилган.
Транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашга қўшимча вазифалар юклатилди
Муҳим вазифалардан бири – Жаҳон божхона ташкилоти тавсияларига мувофиқ транзит тартиб-таомилларини такомиллаштириш.
Хусусий сектор металл парчалари ва газ билан савдо қилиш ҳуқуқига эга
Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши муносабати билан қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Онлайн фирибгарликдан ҳимоя кучайтирилмоқда
Онлайн кредит олишда фирибгарлик қурбони бўлган фуқаролардан кредит ундириш тўхтатилади.
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ўрнига огоҳлантириш: МЖТКда нималар ўзгарди
Бир қатор енгил қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги тузатишлар билан маъмурий огоҳлантириш институти жорий этилмоқда, шунингдек камералар томонидан қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ва жазо чораларини қўллаш муддатлари аниқлаштирилмоқда.
"Ақлли" миграция пунктлари ташкил этилмоқда
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари хорижликларга Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Сунъий интеллектдан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик жорий этилади
Сунъий интеллект ёрдамида шахсий маълумотларга ноқонуний ишлов бериш, шунингдек, уларни интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун жарима ёки маъмурий қамоқ жазоси кўзда тутилган.
Электрон тиббий карта ва рецептлар билан ишлаш қоидалари тасдиқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Электрон поликлиника", "Электрон шифохона", "Электрон тиббий карта" ва "Электрон рецепт" модулларидан фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлади, унда маълумотларни киритиш, фойдаланувчиларга кириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш талаблари белгиланди.



