Сотиб олинган корхонага мулк ҳуқуқи қандай расмийлаштирилади
Корхонани олиш-сотиш табиий ва одатдаги битимга айланди. Маълум ҳолатларда бутун корхонани ва бирйўла сотиш билан мулкдор мақбул тарзда алмаштирилиши мумкин. Ўзбекистон қонунчилиги бизнес учун бундай имкониятни анча олдин мустаҳкамлаган. Ундан нечоғлик реал фойдаланиш мумкин?
Ноширни қўллаб-қувватлаб, тўсқинликларни бартараф этиш керак
2016 йил 11 март куни Парламент қуйи палатасида ўтказилган Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси шу масалага бағишланди
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари электрон китоб шаклида нашр қилинди
«Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўплами» зарур хужжатни осонгина топишга имкон берувчи қулай ва тезкор автоматлаштирилган қидирувли ахборот маълумотнома тизимдир
Нақд валюта устидан назорат қилиш солиқчиларга ишониб топширилади
Давлат порталида “Давлат солиқ хизмати тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари муҳокама қилинмоқда
Давлат дастурига ҳуқуқий-меъёрий кўмак
Шу ҳафта бошида Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Тоҳир Саидбобоев бошчилигида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг қонунчилик асослари” мавзусида брифинг ўтказилди
Табиий газ учун нархлар ўзгарди
“Ўзтрансгаз” АК Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли учун етказиб бериладиган табиий газ учун тарифларни эълон қилди
Электр энергияси учун янги тарифлар жорий қилинди
Ёқилғи энергетика ресурслари нархларининг ошиши муносабати билан «Ўзбекэнерго» АЖ 2016 йил 1 апрелдан эътиборан 1 кВт•с электр энергияси учун нархларнинг ошиши ҳақида маълум қилади
Меҳнат вазирлиги бошқа жойлардан келганларнинг ишга жойлашиш қоидалари юзасидан тушунтириш берди
Аввал хабар берилганидек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ишга жойлашиш мақсадида келаётган фуқароларга вақтинчалик бир марталик иш учун гувоҳнома берилади
Декларациялар қабул қилиш учун солиқчилар иш вақтларини узайтиришди
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фуқароларга маълум қиладики, 2016 йил 1 апрелгача Тошкент шаҳридаги барча туман солиқ инспекциялари дам олиш кунларисиз ишлайди
Парламент назоратининг самарадорлиги оширилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилади
Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари ёқилғи ишлатганлик учун солиқни қандай тўлайди
Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хом ашёни қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси ҳажми бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом қабул қилинди
“Сувсоз” ДУК совуқ сув учун янги тарифларни маълум қилди
2016 йил биринчи апрелдан бошлаб совуқ сув учун Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар жорий қилинади
“Тошиссиққуввати” нархлар оширилиши тўғрисида эълон қилди
Пойтахт коммунал хизматлари ичида биринчи бўлиб “Тошиссиққуввати” Ишлаб чиқариш бирлашмаси унитар корхонаси хизматлар учун нархларнинг оширилиши тўғрисида эълон қилди. Янги тарифлар 1 апрелдан бошлаб кучга киради
Сертификатга эга аудиторлар рўйхати янгиланди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги малака сертификатига эга аудиторларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди
Пенсиядан чегирма қилиниши устидан шикоят бериш мумкин
Амалиётда хато натижасида пенсиядан ортиқча чегирма қилиш ҳоллари учраб туради. Бизнинг материалимиз пенсионерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулларига бағишланган
Халқ банкида чақирилувчилар учун омонат ҳисобварақлари очилади
Мудофаа вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори билан Мудофаа вазирлиги муддатли ҳарбий хизматчилари пул таъминотининг бир қисмини акциядорлик тижорат Халқ банкида очилган омонат ҳисобварақларига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ташкилотлари ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2016 йилдаги 52-сон Қарори билан умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш бўйича пудрат фаолиятини юритиш учун МЧЖ шаклида пудрат қурилиш ташкилотлари ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди
Пенсионерлар ўз ҳисобланмалари тўғрисида СМС воситасида билиб оладилар
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси таклифига кўра пенсиялар ва ижтимоий нафақалар олувчи фуқаролар учун уларни СМС-хабарлар воситасида ҳисобланмалар тўғрисида хабардор қилиш хизмати жорий қилинмоқда
Мамлакатимиз парламенти юқори палатасининг бешинчи ялпи мажлиси шу йил 31 мартда бўлиб ўтади
Тошкент шаҳрида 2016 йил 9 март куни Сенат Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида ўтказилган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 31 март куни чақириш тўғрисида Қарор қабул қилинди
Давлат статистика қўмитаси коррупцияга қарши сўров ўтказади
Давлат статистика қўмитаси ўз органларида коррупцияга қарши курашиш учун сўров ўтказади
Хавфли юк қандай ташилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2016 йилдаги 56-сон қарори билан Ўзбекистонда автомобиль транспортида хавфли юкларни ташиш қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланиш ўзингиз учун қимматга тушади
20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан Жиноят кодексига (ЖК) киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги материаллар циклини тугаллаймиз
Ундирув қаратилмайдиган ҳисобварақлар рўйхати кенгайтирилди
Марказий банк Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритилди
Энди PAYNET орқали блокли тестлар тўпламини харид қилиш имконияти
2016 йил март ойидан бошлаб PAYNET тўлов тизими орқали таркибида абитуриентлар учун электрон тестлар мавжуд кўпроқ дастурларни харид қилиш мумкин. Эндиликда бу ерда нафақат тўлиқ версиялар учун, балки блокли тўпламлар учун ҳам серия рақамларини сотиб олиш мумкин
Пойтахтда ҳисобда туриш учун ижара шартномаси зарур
Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2016 йилдаги 54-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш учун асосларга тузатишлар киритилди
Президентнинг 17.02.2016 йилдаги ПФ-4779-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга (Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган) ўзгартиш киритилди
НҲҲлар лойиҳаларини тайёрлаш тартиби ўзгартирилди
Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 22.02.2016 йилда 2352-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмалар»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Кичик бизнес ХСЯКБДда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим тўлашдан озод қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2016 йилдаги 47-сон Қарори билан "Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом"га ўзгартириш ва қўшимча киритилди
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун: ҳудудларни янгилаш – ягона қоидалар асосида
Ҳужжат турар жой ва жамоат ҳудудларини янгилаш механизмларини белгилайди, лойиҳаларни мулкдорлар билан келишиш талабларини белгилайди, компенсация ва аҳолини вақтинча жойлаштириш кафолатларини мустаҳкамлайди.
Пахта етиштириш учун имтиёзли кредитларни қайтариш муддати узайтирилди
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди, бу эса фермерларга молиявий юкни камайтириш ва соҳада давом этаётган ислоҳотлар шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарорлигини таъминлаш имконини беради.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Талабаларни давлат олий таълим ташкилотларига кўчиришнинг янги тартиби жорий этилди
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларни давлат ОТТларига кўчиришнинг янги қоидалари тасдиқланди. Аризалар ЯИДХП, махсус платформа ва давлат хизматлари марказлари орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Иш ташлаш масалалари тартибга солинди
Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши, хусусан, иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига янги нормалар киритилди.
Ихтироларга патент бериш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби соддалаштирилди
Интеллектуал мулк соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тартиби янгиланди. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва бошқа интеллектуал мулк объектларига патентлар бериш ва уларни ўз кучида сақлаб туриш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Суд-экспертлик фаолиятини ташкил этишнинг янги қоидалари белгиланди
"Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида"ги янги Қонуннинг кучга кириши экспертизалар ўтказишга, мутахассислар мақомига ва суд-экспертиза ташкилотлари ишига нисбатан ягона талабларни белгилайди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 7 июль№ 27
- Болалар нафақасини олиш шартлари, рассомнинг иш стажи, ҳужжатларни расмийлаштиришда пенсия жамғармасининг ёрдами ҳақида…
- Ходимни вақтинча бошқа ишга қандай ўтказиш керак
- Экспорт нархининг бозор баҳосига мувофиқлигини аниқлаш
- Янги Тошкентда «Буюк ипак йўли» мажмуаси барпо этилади
- Ким ва қандай шартларда соддалаштирилган 6 фозлик ҚҚСга ўтиши мумкин




