Хотин-қизларнинг муаммолари қандай ҳал этилади
"Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига даволаш, дори воситалари олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун харажатлар қоплаб берилади.
1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2022 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Муборак Рамазон ойи 2 апрель куни бошланади
Президентнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Солиқ маъмурчилигидаги янги механизмлар бўйича йил якунигача жарима қўлланмайди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Чет эл фуқароларига тиббий ёрдам қандай кўрсатилади
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарар давлат томонидан қопланади
Фуқаролик кодексига тегишли қўшимча киритилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизаси: 2022 йилда қайси соҳалар текширилади
Давлат органлари ва ташкилотларига НҲҲларни экспертизадан ўтказиш жараёнида мустақил экспертлар ва кенг жамоатчиликни фаол жалб қилиш чораларини кўриб бориш топширилган.
Айдар-Арнасой кўллар тизими экологияси мунтазам равишда назорат қилиб борилади
Экология назорати мақсадида, Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш, сув сатҳини барқарор сақлаш бўйича ишчи гуруҳи ташкил қилинган.
2022 йилги бонуслар: кимга ва қанча тақдим этилади
2022 йилда дастурий маҳсулотлардан фойдаланувчиларга қандай бонуслар тақдим этилади?
Саноат ярмаркалари қачон ва қаерда ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш режа-жадвали тасдиқланди.
Электромобиллар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш қандай режалаштирилмоқда
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Президентнинг “Электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокамага қўйилди.
Тадбиркорлар томонидан қимматбаҳо металларни қазиб олиш тартиби тасдиқланди
Ер қаъри участкалари «E-auksion» порталида савдога қўйилади, бир гектарнинг бошланғич нархи - БҲМнинг 35 баравари. Қазиб олиш учун рухсатномалар фақат Ўзбекистон резидентларига 3 йил муддатга берилади.
Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилишга – $60 млн
Халқаро тараққиёт уюшмаси Жаҳон банки иштирокида Ўзбекистон Республикасига “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун қарз ажратиб беради.
Пахта ҳосилдорлигини оширганлик учун имтиёзлар берилади
Президент томонидан ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларига ўтиш, ўсимликлар ҳимояси бўйича хизматларни йўлга қўйиш, замонавий лабораториялар барпо этиш, фермерларни ўқитиш каби тадбирларни рағбатлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар тасдиқланди.
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартиби соддалаштирилди
Эндиликда, бундай ерларни ижарага бериш натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланмайди.
Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти нима билан шуғулланади
Институт ўтган йил якунида ташкил этилган бўлиб, унинг тузилмасига Водород энергетикаси илмий-тадқиқот маркази ҳамда Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш лабораторияси киради.
Кичик бизнес ривожига нималар тўсқинлик қилмоқда?
Кичик бизнесдаги тўсиқлар сабабларини Молия вазирлиги ва ДСҚ тушунтириб берадилар. Улар тадбиркорлар орасида сўровлар ўтказиб, тегишли чора-тадбирларни кўрадилар.
“Миллий диспетчерлик маркази” ДУК ташкил этилади
“Миллий диспетчерлик маркази”нинг асосий вазифалари орасида - ягона электр энергетика тизимини оператив бошқариш ва унинг ишончли ишлашини таъминлаш, электр энергиясига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ҳар соатлик режимини шакллантириш.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларида нималар режалаштирилган
Ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларининг ушбу Дастурларга киритиш учун уларнинг ҳақиқий ҳолати тасдиқланган мезонлар асосида баҳоланиб борилади.
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари мактаб, боғча ва поликлиникаларга хизмат кўрсатишни бошлайди
Шу йилнинг май ойидан бошлаб маслаҳатлар бериб бориш мақсадида “E-huquqshunos” электрон тизимининг Сall-марказ фаолияти йўлга қўйилади, августга қадар эса ушбу тизимга давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари уланади.
Хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид чора-тадбирлар белгиланди
“Universal Mobile Systems”, "Ўздонмаҳсулот” корхоналари, "Ўзагросервис” кўчмас мулк объектлари, тугатилаётган “Ўзагрокимёҳимоя” бинолари ва бошқалар савдога чиқарилади.
Мулкдор бузилган ва берилган уй-жойнинг бозор қиймати ўртасидаги фарқни тўламайди
Қатор қонун ҳужжатларига солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш, давлат божини тўлаш, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига тузатишлар киритиш ва бошқаларга тааллуқли ўзгартиришлар киритилди.
Адлия органлари тизими қайта ташкил этилади
Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлигига Адлия вазирлиги мутасадди бўлади.
Сенаторлар Меҳнат кодексининг янги таҳририни тасдиқлашди
Шунингдек, Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги, янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги, “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар маъқулланди.
Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасини 3 фоиз бандга ошириш тўғрисида қарор қабул қилди
Марказий банк бошқаруви 2022 йил 17 мартда ўтказилган йиғилишда асосий ставкани йиллик 14%дан 17%гача ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Солиқ соҳаси рақамлаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасида солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш: қоидалар ва талаблар
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Нотариуслар томонидан ундириладиган тўловларнинг миқдори ўзгартирилди
Гаров (ипотека) ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш учун ҳақ миқдори камайтирилди, ўз навбатида, мерос иши бўйича тушунтиришлар бериш ҳақи икки бараварга оширилди.
Текширувлар ўрнига ёнғин аудити: савдо марказлари ва бозорлар ёнғиндан суғурталанади
Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.
Хусусий тадбиркорларнинг камералари хавфсизлик камари тақилмаганлигини қайд этади
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.
Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан тўлаб берилади
2026 йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича компенсация олиш учун даромад чегараси жон бошига минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача оширилди.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари бир марталик ёрдам олади
Президентнинг 28.10.2026 йилдаги ПФ-236-сон Фармони билан 2026/2027 йилги иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш кўзда тутилган. Тўловлар 2026 йил ноябрь ойида амалга оширилади. Шунингдек, коммунал харажатлар ва кўмир хариди учун компенсация тақдим этиш мезонлари кенгайтирилмоқда.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
ОТМ ва стартаплар Рақамли технологиялар вазирлигининг сунъий интеллект инфратузилмасидан фойдаланади
Олий таълим, илмий ташкилотлар, стартаплар ва ҳоким маслаҳатчилари сунъий интеллект соҳасидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари учун Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳисоблаш қувватлари ва «катта маълумотлар» базаларидан бепул ёки имтиёзли равишда фойдаланиши мумкин бўлади.
Янгича смета: қурилиш компаниялари 2027 йилдан бошлаб нималарга тайёргарлик кўришлари керак
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2026 йилдаги 583-сон қарори қабул қилинди, унда пудрат ташкилотларининг смета қийматини шакллантириш, бошқа ва ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш ёндашуви ўзгартирилди. Ҳужжат Миллий ахборот тизимидаги жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва харажатларни стандартлаштиришга қаратилган.
Лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ягона мезонлар асосида ҳисобланади
Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар учун лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ва муддатларини ҳисоблашнинг ягона тартиби жорий этилмоқда, лойиҳа ташкилотларига эса 30 фоиз миқдорида бўнак тўланади.
Илмий-инновацион ташкилотлар реестри тузилади
Илмий-инновацион фаолият субъектлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат мутахассисларга илмий идентификация рақамларини бериш, тегишли ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият йўналишларини ҳисобга олишни назарда тутади.
Аҳоли учун суюлтирилган газ нархлари тасдиқланди
Суюлтирилган газ етказиб бериш тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилади. 15 ноябрдан аҳоли учун чакана нарх бир килограмми учун 5 000 сўмни ташкил этади. Бунда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 2030 йил 1 январга қадар харид қилинган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, бироқ ойига 20 килограммдан дан ошмаган миқдорда компенсация олишлари мумкин.
Янги сонларда ўқинг
2026, 24 ноябрь№ 47
- Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши текширувлар ўтказиш тартиби тасдиқланди
- Бошқа давлатда ўқиганлик даврини ҳисобга олиш, пенсияни танлаш ва рад этиш сабаблари ҳақида
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома қандай тўлдирилади


