Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати беш йилгача узайтирилди
"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ва "Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида"ги қонунларга тегишли ўзгартишлар киритилди.
Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан бухгалтерия ҳисобининг учта миллий стандартига - 4, 5 ва 7-сонли стандартларга ўзгартиришлар киритилди.
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш тартиби соддалаштирилди
Қатор Президент ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланди
Бу фаолият билан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин.
Касаба уюшмаларининг филиаллари қандай рўйхатдан ўтказилади
Филиал ва бошланғич ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича ДХМ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси ва ЯИДХП орқали кўрсатилади.
НҲҲ ижроси мониторинги қандай ўтказилади
Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли НҲҲнинг ижроси беш йил давомида ҳар йили мажбурий назорат қилиниши лозим.
Экспорт бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхати ўзгартирилди
Ўзгартиришлар нефть маҳсулотларига тегишли.
Корпоратив шартноманинг ҳуқуқий мақоми белгиланди
Шунингдек бир қатор қонунларга корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ваколатлари кенгаймоқда
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланмоқда
Йиғимлар миқдорлари расмийлаштирилаётган товарлар қийматига боғлиқ
Давлат чегарасидан навбатсиз ўтиш қанча туради?
Давлат чегарасидан навбатсиз ўтиш хизматидан фойдаланиш учун ҳар бир вояга етган шахс учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш қилиш хизматлари субсидия олади
Давлат-хусусий шериклик асосида 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш қилиш хизмати жорий этилмоқда.
Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрлари қайта кўриб чиқилади
"Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. У 6 ойдан сўнг кучга киради.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачиларига мустақиллик берилади
Қишлоқ хўжалиги майдонлари унумдорлигини ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Янги электромобиллар учун утилизация йиғими миқдори тўрт бараварга оширилмоқда
Оширилган йиғим суммаси 2025 йил майдан бошлаб ундирилади.
Маъмурий судга келмаганлик учун жарима қўлланилади
Мазкур чора судга келмаган давлат органининг мансбадор шахсига нисбатан қўлланилади. Шунингдек, маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий қилинмоқда.
"Уй-жойнинг ягона ҳаёт цикли" тамойили жорий этилмоқда
Уй-жой ва нотурар объектларни улушли иштирок асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилди
Унинг вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига ўтказилади.
"Ҳалол" маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда
Сертификатлашда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган ва халқаро миқёсда расман тан олинган стандартларга устуворлик берилади.
Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади
У Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади.
Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.
Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар дорихоналарда қандай сақланади ва сотилади
Гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган дорилар сейфларда сақланиши лозим. Иш кунининг охирида сейфлар ёпилиши ва масъул шахс томонидан муҳрланиши керак.
Санэпидқўм фаолияти тартиби белгиланди
Қўмита мажбурий тиббий чораларни даволаш ёки карантинда сақлаш кўринишида қўллаш ҳуқуқига эга.
Аёлларни пиллачиликка ўқитиб, мавсумий иш билан таъминлайдилар
Ўқув курсларини Хитой, Вьетнам, Ҳиндистон ва Япониядан келган пиллачилик мутахассислари олиб борадилар.
Алкоголь маҳсулотини ишлаб чиқаришда импорт қилинган спиртдан фойдаланиш тақиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларнин ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишии ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўгрисида низом тасдиқланди.
Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Ижро тартиб-таомиллари рақамлаштирилади
Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ҳамда ўз вақтида ижро этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Академик лицей ўқувчилари учун якуний аттестация соддалаштирилди
Академик лицей ўқувчиларига якуний давлат аттестациясидан ўтишда қўшимча имтиёз ва кафолатлар берилди.
АЭСда водород портлашидан ҳимояни қандай таъминлаш мумкин
Қоидалар сув ва сув-энергетик турдаги реакторлар (ССЭР) билан жиҳозланган атом электр станцияларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда водород портлашидан ҳимояланиш талабларини белгилайди.
Халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш назарда тутилмоқда.
Ўзбекистонда исломий молия жорий этилмоқда
Исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва банклар томонидан исломий молия хизматларини кўрсатиш тартибини мустаҳкамловчи Қонун қабул қилинди.
Автомобилда халқаро ташишларга рухсат бериш тизими такомиллаштирилмоқда
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга рухсатномаларни алмаштириш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Қонуннинг қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилишни яхшилашга, давлат экологик назоратини самарали ташкил этишга, биологик хилма-хилликни сақлаб қолишга кўмаклашади.
Ҳуқуқий тажриба қандай ўтказилади
Қонунчилик даражасида ҳуқуқий тажрибани ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ваколатли субъектлар доираси, уни қўллаш муддатлари, шунингдек, тажриба якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш механизми белгиланди.
Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқаруви 2026 йил 18 мартда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.



