Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Иш ҳақи учун пул маблағлари беришни кечиктириш учун банклар жиддий жавобгар бўлади

25.02.2016

20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги материаллар циклини давом эттирамиз. 

 

ЖКнинг 1927–моддаси билан хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни тўлаш учун пул маблағлари беришни банкнинг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан асоссиз равишда кечиктириш учун жиноий жавобгарлик киритилди.

 

Жиноят субъектлари: Моддада жавобгарликка мулкчилик шаклидан қатъи назар фақат банкларнинг виждонсиз мансабдор шахслари ва хизматчилари тортилиши тўғридан-тўғри кўрсатилади.

 

Жиноий қилмиш хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга иш ҳақи, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни тўлаш учун пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктиришда намоён бўлади. Бизнинг фикримизча, асоссиз равишда кечиктириш остида  шундай имконият бўлганда, яъни мазкур хўжалик юритувчи субъект олишга ҳуқуқи бўлган пул маблағлари банк кассасида мавжуд бўлганда пулларни қонунчиликка биноан белгиланган муддатларда бермасликни тушуниш лозим.  Банк иқтисодий ёки бошқа (мисол учун, пул маблағларини инкасса қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлар бажарилмаганлиги) сабабларга кўра мазкур мажбуриятни бажаришга қодир бўлмаган тақдирда унинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг жавобгарлиги юз бермайди, чунки ушбу ҳолатда жиноий жавобгарлик юз беришининг асосий шарти, яъни айб мавжуд эмас.

 

Бундай жиноят учун жазонинг энг кўп миқдори – 1 йил озодликдан маҳрум қилиш. Айбдорни фақат у олдин1 шундай ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган тақдирдагина  жиноий жавобгарликка тортиш мумкин.

 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг 35-бандига (26.10.2005 йилдаги 1518-сон) асосан юридик шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш учун пул маблағларини беришнинг аниқ муддатлари жамоа шартномасида ёки бошқа локал меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш муддатларини ва тақдим этиладиган касса буюртманомаларида кўрсатилган муддатларни ҳисобга олган ҳолда банк ва у томондан хизмат кўрсатилаётган ташкилот ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Худди шу Йўриқноманинг 37-бандига асосан бюджет ташкилотларига меҳнатга ҳақ тўлаш учун пул бериш, агар бюджет ташкилотининг жамоа шартномалари ёки бошқа локал меъёрий ҳужжатларида бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса ойда икки марта: ойнинг биринчи ярми учун - шу ойнинг 16-20 кунларида ва ойнинг иккинчи ярми учун - кейинги ойнинг 1-5 кунларида амалга оширилади. Бунда ҳар бир бюджет ташкилоти учун юқорида кўрсатилган пул бериш даври доирасида уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда меҳнат ҳақи тўланадиган аниқ муддат белгилаб қўйилиши керак.

 

Модомики банк мижози банк ҳақиқатда нима  сабабдан  иш ҳақи тўлаш учун пул маблағларини бермаётганлигини аниқлаши қийин кечар экан, баъзан эса бунинг умуман имконияти йўқ экан, Марказий банк томонидан ишонч телефонлари ташкил қилинган (республика минтақаларидан: 8800-200-0044, Тошкент шаҳридан 200-0044,), улар орқали мижозларнинг шикоятлари қабул қилинади, бу эса тегишли текширишларни ўтказиш ва кўриб чиқилаётган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш учун асос бўлиши мумкин.

 

 

 

Самир ЛАТИПОВ,

экспертимиз.  

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Бизнесни нотўғри текширдингми – Жиноят кодекси бўйича жавоб берасан

 

Бизнес йўлига ғов  бўлиш қимматга тушиши мумкин

 

Ҳомийлик мажбурий тарзда бўлмайди

 

Лицензиялаш қоидаларини бузиш жиноий жазоланади

 

 

 

_________________

1 МЖтКнинг  2455-моддасида шунга ўхшаш ҳуқуқбузарлик учун кўзда тутилган маъмурий жарима миқдори 10–20 ЭКИҲни ташкил қилади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1259