Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года

1 сентябрдан нималар ўзгаради

01.09.2021

Читать на русском языке

norma.uz портали 2021 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

 

Иш ҳақи ва пенсиялар оширилади

 

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Батафсил бу ерда берилган.

 

Қишлоқ хўжалиги субъектларига компенсациялар берилади

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга сертификатланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларини харид қилиш учун ажратиладиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этилади ҳамда кредит суммасининг 50%игача миқдорида кафиллик тақдим этилади.

 

Техник талонлар берилиши бекор қилинади

 

Хорижий давлатларга чиқадиган транспорт воситаларидан ташқари барча транспорт воситаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги автотранспорт воситаларини тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш тартиби жорий этилади.

 

Автотранспортда ташиш хизматлариаукцион орқали

 

Монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматлари фақат электрон логистика савдо портали орқали аукцион тартибида амалга оширилади. 

 

Абитуриентларга имтиёзлар жорий қилинади, ўқитувчиларнинг иш ҳақи оширилади

 

  • Олий таълим муассасаларининг «Физика», «Биотиббиёт физикаси», «Физика ва астрономия» каби бакалавриат таълим йўналиши талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ва физика бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари физика мутахассисликлари бўйича қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади;
  • физика фани бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга ойлик маошининг 100%и миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади;
  • физика фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 25% миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

 

ИИВ органларида хизматни ўташга номзодларга қўйиладиган талаблар ўзгартирилади

 

  • Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартибига узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими жорий этилади;
  • ички ишлар органларининг сержант таркибидаги лавозимларида хизматни ўташ учун фақат олий маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади.

 

Масофавий таълимга нисбатан талаблар юмшатилади

 

Нодавлат таълим муассасалари учун масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақида талаб бекор қилинади.

 

Ташувчилар учун агрегаторлар

 

Якка тартибдаги ташувчилар ўз фаолиятини фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.

 

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида янги жарималар жорий этилади

 

  • Айрим турдаги хавфлилик даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш мувофиқликни декларациялаш йўли билан амалга оширилади. Баҳолаш синов натижаларига кўра тузиладиган синов баённомалари асосида мувофиқлик сертификати берилмаган ҳолда амалга оширилади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари белгиланди.

 

Спорт оммавийлаштирилади

 

  • Камондан отиш спорт тури бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралашнинг уч босқичли тизими жорий этилади;
  • ҳар йили от спорти бўйича халқаро турнирлар ўтказилади;
  • «Спорт ҳамма учун» лойиҳаси амалга оширилади;
  • ҳудудларда ёшларни мунтазам спорт билан шуғулланишга жалб қилиш мақсадида Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги 5 йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-тренерларга, шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда фаолият юритувчи спортчи-тренерларга:
  • спорт тўгаракларини ташкил этиш учун бўш турган бино ва иншоотлар ижарага берилади;
  • спорт тўгаракларини ташкил этиш учун спорт инвентарлари, буюмлари ва жиҳозларини харид қилиш учун бюджет маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилади;
  • камида 100 нафар ёшларни мунтазам спорт билан шуғулланишини ташкил этган тақдирда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 10 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик тўлов жорий этилади.

 

 Суд экспертлари учун – қўшимча чора-тадбирлар

 

  • Давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга кўра шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилади. Бунда тадқиқот натижаларига кўра мутахассис фикри тақдим этилади;
  • иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга судга қадар тайёргарлик ва суд жараёнида давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида экспертиза ўтказиш ташаббуси билан чиқишга рухсат берилади. Экспертиза шартнома асосида адвокат сўровига кўра эксперт хулосасини суд муҳокамасида тақдим этиш ҳуқуқи асосида ўтказилади;
  • нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларини ҳар 3 йилда бир маротаба аттестациядан ўтказиш механизми жорий қилинади.

 

 Давлат органларига фақат танлов орқали ишга қабул қилинади

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50%дан юқори ташкилотларда ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга оширилади. Ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет орқали реал вақт режимида кузатиш таъминланади.

 

 Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар жорий этилади

 

  • Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун МБнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади;
  • Тошкент шаҳрида Ёшлар бизнес мактаби ташкил этилади.

 

Онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби белгиланади

 

«E-auksion» электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади. Унга мувофиқ:

  • иштирокчиларига аукционда қатнашиш учун ЭРИ калити сертификати берилади. Сертификатлар масофадан туриб, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК томонидан бепул тақдим қилинади;
  • жисмоний ва юридик шахслар томонидан объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади.

 

 Узумчилик кластерлари ташкил этилади

 

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2 нафардан 10 нафаргача ходимлардан иборат, юридик шахс мақомига эга бўлмаган, узумчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари ташкил этилади;
  • аҳоли томорқаларида, маҳаллаларда узум етиштиришни кенгайтиришнинг янги механизми жорий этилади;
  • узумчилик ва виночилик кластерлари учун ер майдонлари Президентнинг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонида белгиланган тартибда ажратилади.

 

Мигрантларга компенсация тўланади

 

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидагилар билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун компенсация тўланади:

 

  • хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш;
  • йўл чиптасини харид қилиш;
  • ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш.

 

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар қўллаб-қувватланади

 

  • Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади;
  • уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки олий таълим муассасасида ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар харид қилиш харажатлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 БҲМ миқдорида субсидиялар ажратилади;
  • ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг қуйидагилар бўйича харажатлари 1 йилда 20 БҲМ миқдорида компенсация қилинади:
  • нодавлат таълим ташкилотларида хорижий тилларни ўрганиш;
  • олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиҳон топшириладиган 2 та фан бўйича тайёргарлик;
  • ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, компьютер саводхонлиги ва ўзларининг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бошқа мос йўналишлар бўйича курсларида ўқиш;
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат олий таълим муассасаларида давом эттирганда уларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендия тўловлари 50%га оширилган ҳолда тўланади. 

 

Болаларни ҳимоя қилиш давлат органлари ташкил этилади

 

Болалар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти таркибида Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти;
  • туман (шаҳар) ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари.

 

Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ўзгартирилади

 

  • 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади;
  • якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади;
  • болалар нафақасининг қуйидаги ҳар ойлик миқдори белгиланади:
  •  
    • 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
    • 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
    • 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;
  • кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори белгиланади – 380 000 сўм.

 

Туғилганликни қайд этиш – комплекс асосда

 

Республика бўйича туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади.

 

Педагог кадрлар йил давомида аттестациядан ўтказилади

 

Малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади.

 

 Наргиза Воҳидова.