Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Артём Семёнов: «Вir.uz тизимида бухгалтерлар учун бошқа ихтисосликлар бўйича аналоглар пайдо бўлса, маъқул бўлар эди»

Артём Семёнов: «Вir.uz тизимида бухгалтерлар учун бошқа ихтисосликлар бўйича аналоглар пайдо бўлса, маъқул бўлар эди»

14.12.2018

Читать на русском языке

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатгач, Артём Семёнов молия менежери бўлишга қарор қилди. У «ишлаб чиқариш бухгалтери» ихтисослиги бўйича bir.uz тизими дипломини олди ва мақсадига эришиш йўлида ҳаракатланишда давом этмоқда. Бугун уни саволга тутдик.  

 

– Артём, қандай қилиб бухгалтер бўлиб қолдингиз, ахир гидротехника иншоотлари муҳандиси ихтисослиги бўйича ўқигансиз-ку?

 

– Мақсадим – ишлаб чиқариш корхонасининг молиявий директори бўлиш. Бухгалтерлик – бош мақсад йўлида босган қадамим. Ишлаб чиқариш жараёнларининг барча нозик жиҳатлари ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини билмай туриб, яхши молиявий директор бўлишнинг иложи йўқ.

 

Талабалик чоғимданоқ фаолият юритиш учун янги йўналиш излашга қарор қилганман. Ўшанда амалиётни ўташ ва пул ишлаб топиш учун лойиҳа институтига ишга жойлашганман. Бироқ муҳандислик иши менда қизиқиш уйғотмаётганини тез англаб етганман.    

 

Албатта, олий ўқув юртини тамомладим, бироқ ўзим учун қизиқарли иш излай бошладим, резюме тарқатдим. Шу тариқа «Artel» компаниясининг маиший техника ишлаб чиқаришида бухгалтер бўлиб ишлай бошладим.

 

Вir.uz тизими ҳақида қаердан эшитдингиз, нима учун унда шуғуллана бошладингиз?

 

– Бош бухгалтеримизнинг тавсияси ва танлаган касбим асосларини чуқурроқ билиш истаги бунга туртки бўлди.  

 

– Ишлаб чиқариш бухгалтери дипломини қўлга киритдингиз, буёғига нима қилмоқчисиз?..

 

– Ишдан бўш вақтда бошқарув ва молия ҳисобини чуқур ўрганаяпман.

 

Вir.uz тизимида шуғулланмаяпсизми?

 

– Йўқ, сабаби ушбу ресурсдан ўзимга керак бўлган ҳамма нарсани олиб бўлдим. Вir.uz тизимида бўлганидек, бошқарув ва молия ҳисоби, молиявий менежмент соҳасида профессионал ривожланиш учун зарур бўлган бошқа фанлар бўйича ҳам таълим берувчи сайтлар пайдо бўлса, маъқул иш бўларди. Бухгалтерлар учун ресурс бор экан, нима учун молиявий директорларни тайёрлаш учун унинг аналогини яратмаслик керак? Бу улкан мақсадларни олдига қўйган бошловчи мутахассисларга ёрдам берган бўларди.

 

– Умуман олганда порталимиз ва уни яратиш ғоясига қандай баҳо берасиз?

 

– Ажойиб ресурс. Бошқа талабгир фанлар ва касблар мисолида ҳам ушбу ғоя рўёбга чиқарилишини истардим. Зеро bir.uz тизими ишдан бўш вақтда билим олиш имконини бериши билан кўпчиликка маъқул келади. Боз устига, у ҳар жиҳатдан юксак даражада, ўз ишининг устасидан сабоқ олаётгандек бўласиз.

 

Таҳририятдан. «Norma» Марказий банк, Савдо-саноат палатаси ва Халқаро молия корпорацияси томонидан ташкил этилган молиявий саводхонлик лойиҳасида иштирок этмоқда. Дастлабки натижа – тадбиркорлар учун direktor.uz сайтидаги бепул онлайн-курс. Уни бошқарув ҳисобига кириш деб аташ мумкин. Артём Семёнов тизимда рўйхатдан ўтиб, таълим олаётган 2,5 минг нафар киши қаторига қўшилиши мумкин.

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2019-01-15
  • USD:8356.18 (+19.11) сум
  • EUR:9582.03 (+83.61) сум
  • RUB:124.97 (+1.61) сум