Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Омбор ёки «duty free» дўкони учун лицензия ДХМ ёки ЯИДХП орқали расмийлаштирилади

15.04.2020

Читать на русском языке

 

Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди (9.04.2020 йилдаги 210-сон ВМҚга қаранг).

 

Қабул қилинган регламентлар бунга қадар амал қилган Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2018 йилдаги 1028-сон қарори билан тасдиқланган низомларни алмаштирди.

 

Агар илгари Давлат божхона қўмитасининг марказий аппарати кўрсатилган фаолият турлари бўйича лицензияловчи орган бўлган бўлса, энди – ҳудудий божхона бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси лицензияловчи орган ҳисобланади.

 

Лицензияларни расмийлаштириш – фақат давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали. Мурожаат қилиш чоғида сўровнома тўлдирилиб, унда амалга ошириладиган фаолият тури, юридик шахснинг тўлиқ номи,унинг реквизитлари, хизмат кўрсатаётган банк номи, банк ҳисобварағи рақами ва бошқалар кўрсатилади. Сўровномага ҳужжатлар пакети илова қилинади (уларнинг рўйхати илгаригидек қолди).

 

Лицензиялар, илгаригидек, амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади. Лицензия талаблари ва шартлари ўзгармади, лицензияни расмийлаштириш муддатлари эса қисқарди. Уларни бериш тўғрисидаги қарор даъвогарнинг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб 20 кундан (илгари – 30 кундан) ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

 

Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим - БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида (ЯИДХП орқали мурожаат этилганда - ушбу сумманинг 90%и), лицензияларни бериш учун давлат божи миқдори эса – БҲМнинг 5 баравари миқдорида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.04.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах